UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

04 янв 08:54
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги-2019. ОФК ҳакамлар билан медиа брифинг ўтказди

Теглар :  ФутболОсиёОФК
Эртага БАА яшил майдонларида орзиқиб кутилган Осиё Кубоги-2019 баҳслари бошланади.

Ушбу мусобақада ҳакамларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса чорак финалдан бошлаб Video Assistant Referee (VAR) тизими ишга тушади, бу эса ўйинларга бўлган қизиқишни янада оширади. БААнинг Абу Даби шаҳрида турнир олдидан ҳакамлар иштирокида медиа брифинг ташкил этилди. 

"Zayed Sports City" ўйингоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ОФК Ҳакамлар директори Шамсул Майдин, Осиё Кубоги-2019 мусобақа директори Шин Ман Гил ҳамда ҳакамлардан Равшан Эрматовбилан Алиризо Фағони иштирок этишди. Бунда асосан ҳакамлар борасида маълумот берилиб, чорак финалдан йўлга қўйиладиган VAR тизимига алоҳида тўхтаб ўтилди. 

Ҳакамлар залда йиғинларга VARнинг хусусиятлари, унинг фойдаси ҳамда ҳакамлар VAR билан ишлашга қандай тайёргарлик кўришгани ҳақида маълумот беришди. ОФК Ҳакамлар директори Шамсул Майдин бу борада шундай деди: "Биз Осиёга VAR тизими кириб келганидан мамнунмиз. Жаҳон чемпионатида кўрдикки, VAR жуда фойдали технология бўлди ва ортиқча саволларга ўрин қолдирмади. Қитъамизда ҳакамлик даражаси юқори савияда. Ҳакамлар ҳар бир ўйинни яхши бошқаришга ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, баъзи қарорларни қабул қилишда VARга ҳожат қолмайди. VAR фақатгина ўта баҳсли вазиятлардагина ишлатилади". 

Яқинда ўтмишнинг таниқли ҳакамларидан бири бўлган Шамсул Майдин VAR ҳақида яна қуйидагиларни маълум қилди: 

"Биз VARдан асосан тўртта вазиятда фойдаланамиз. Биринчиси - тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани, иккинчиси - пенальти белгилаш билан боғлиқ ҳолат, учинчиси - тўғридан-тўғри қизил карточка ва тўртинчиси - хато қарорлар. Мусобақанинг чорак финалидан бошлаб VAR ишга тушганидан сўнг жами 19 нафар киши шунга масъул бўлади. Улар имтиҳондан ўтишган ва яхши тайёргарликка эга".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг