UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

25 авг 14:18
Янгиликлар

Теннис

Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истомин Токио Олимпиадаси лицензиясига эга бўлди!

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Ушбу муваффақият теннисчимизга нафақат Осиё ўйинлари ғолиблиги унвонини, балки 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тақдим этди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси 16 йил ичида илк маротаба теннис бўйича Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди. Бунгача 2002 йили Пусан мезбонлик қилган Осиё Олимпиадасида Ирода Тўлаганова олтин медалга сазовор бўлганди.

Шунингдек, Денис Истомин мамлакатимизга Токио 2020 учун илк лицензияни ҳам олиб берди. Демак, теннисчимиз ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Ғалаба муборак, Ўзбекистон!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг