UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

16 авг 19:45
Янгиликлар

Футбол, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Индонезия мезбонлик қилаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси давом этмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз 2-турда Қатарни 6:0 ҳисобида тор-мор этишди. Илк турда Ўзбекистон Бангладешдан 3:0 ҳисобида устун келган эди.

Шу тариқа, иккинчи турдан кейиноқ вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринни нақд қилишди. Сўнгги турда Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди. Бу баҳс 19 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 

№

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ўзбекистон

2

2

0

0

9:0

6

2

Таиланд

2

0

2

0

2:2

2

3

Бангладеш

2

0

1

1

1:4

1

4

Қатар

2

0

1

1

1:7

1


"B" гуруҳида 1-ўринни олган жамоа регламентга кўра А ёки C ёки D гуруҳида 3-ўринни олган жамоага қарши ўйнайди.

Агар бу гуруҳларнинг барчасида 3-ўринни олган жамоалар кейинги босқичга чиқишса "A" гуруҳидаги жамоа бизга рақиб бўлади. Агар "А" гуруҳидаги 3-ўрин соҳиби чиқа олмаса "C" гуруҳи. Бу гуруҳда ҳам бўлмаса охирида "D" гуруҳига қаралади.

Ушбу гуруҳларда қайси жамоалар борлиги ҳақида маълумот берамиз:

"A" гуруҳи: Фаластин, Гонгконг, Индонезия, Хитой Тайпеи, Лаос
"C" гуруҳи: Хитой, БАА, Сурия, Тимор Лесте
"D" гуруҳи: Япония, Вьетнам, Непал, Покистон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 авг 22:58:07
Islomjon Davlatshaev
Eeee qoyil taki takani koʻrdingizmi? Jamoada bironta futbalist oʻzim boʻlay demayapti. Xammasi yurt uchun oʻynadi. Gap yoʻq
   
16 авг 19:57:25
Rahimjon
Xudo xoxlasa chempionlik bizniki
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг