UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Grand Swiss. 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз 9-турда яна кучли рақибдан очко олди 0 07:33Файзиев - Бухородаги турнир вице-чемпиони! 0 07:11“Реал”нинг чемпионатдаги илк мағлубияти “Барселона”ни пешқадамга айлантирди 0 06:49Омонмуродова - Секешфехервар турнири вице-чемпиони! 0 06:27Медведев яна бир турнирда иштирок этмайди 0 23:05"Зенит" - "Ростов" ўйинида мухлислар 7 та гол кўришди, Шомуродов эса... 1 21:14Қатарда Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди 0 20:20Жаҳон чемпионати. Дзюдочиларимиз иштирокларини якунлашди, энди навбат жамовий баҳсларга! 0 19:49Турсунқулова чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди 0 19:25Одил Аҳмедовнинг голи "Шанхай СИПГ"нинг ғалабасига ёрдам берди 0 19:05Бутунжаҳон армия ўйинлари. Дзюдочиларимиз биринчи кун 4 та медаль қўлга киритишди 0 19:01«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди 0 18:50Яна икки боксчимиз Бутунжаҳон армия ўйинларида ғалаба қозонди 0 18:30"Челси" Украина терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда 0 18:03Осипова нимчорак финалда тўхтади 0

29 авг 21:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларида 11-кун якунлари: Рекорд, учта олтин, қўлга киритилган 7та медаль!

Теглар :  Осиё ўйинлари
Индонезиядаги Осиё ўйинларининг 11-кунида мусобақалар ниҳоясига етди.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид тезкор маълумотларни қуйидаги саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Кун якунларига кўра совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

Светлана Радзивил (енгил атлетика)

Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо)

Дилдор Шерметова (кураш)


Кумуш:

Руслан Қурбонов (енгил атлетика)

Надия Дусанова (енгил атлетика)


Бронза:

Мухлиса Абдумаликова (кураш)

Сарвар Шомуродов (кураш).


20:10. Шу тариқа, бугунги матнли трансляциямиз ниҳоясига етди.


20:05. Енгил атлетика. Баландликка сакраш баҳсларида ўзбек спортчиларида олтин ва кумуш медаль!!! Светлана Радзивил 1,96м натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга эга чиқди. Надия Дусанова эса 1,94м баландликни забт этиб, кумуш медалга сазовор бўлди!

 

19:55. Светлана Радзивил ўзи томонидан ўрнатилган Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди! Янги рекорд 1,96м! Олтин медаль учун кураш давом этмоқда!


19:25. Надия Дусанова ва Светлана Радзивилларнинг ҳар иккиси ҳам медаль олиши аниқ! Кимга олтин, кимга кумуш медаль? Яқин вақт ичида билиб оламиз.


18:48. Баландликка сакраш баҳсларида Надия Дусанова ва Светлана Радзивил ўз иштирокини бошлади. 


17:57. Енгил атлетика. Руслан Курбанов учхатлаб сакраш машқларида 16,62 натижа кўрсатди ва КУМУШ медални қўлга киритди. 


17:24. Бокс. Исроил Мадримов чорак финалда эронлик Сайидшаҳин Мусавига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди. Энди у ярим фналда филиппинлик боксчига қарши рингга кўтарилади. 


16:50. Енгил атлетика. Нигина Шарипова 200 метрга югуриш бўйича финал баҳсида маррага тўртинчи бўлиб етиб борди.


16:33. Боксчимиз Миразиз Мирзаҳалилов мўғлистонлик чарм қўлқоп устасини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. 


16:28. Кураш. Дилдор Шерметова мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 11-олтин медални қўшиб қўйди


16:08. Кураш. Сарвар Отамуродов ярим финалда эронлик спортчига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди. 


15:55. Шаҳрам Аҳадов бронза учун жангда қирғизистонлик Артур Тега ютқазиб қўйди.


15:48. Курашчимиз Дилдор Шерметова финалга чиқди. У ҳал қилувчи жангда мўғулистонлик спортчига қарши курашади. Ярим финалда имкониятни бой берган Мухлиса Абдумаликова эса бронза медали билан кифояланди. 


15:21. Афсуски, дзюдочимиз Гулноза Зияева бронза медали учун баҳсда Шимолий Корея спортчиси Сонг Сим Римга ютқазиб қўйди ва совриндорлар қаторидан жой ола билмади. 


15:10. Сарвар Шомуродов ҳам чорак финалда тожикистонлик рақибини мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.


15:01. Қизлар ўртасидаги кураш баҳсларида -63кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз ярим финалга йўл олди. Гулнор Шерметова финалга чиқиш учун индонезиялик спортчига қарши жанг қилади. Мухлиса Абдумаликова эса мўғулистонлик спортчига қарши курашади. 


14:49. Дзюдо. Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши жанг қилди ва рақибини мағлуб этди. Олтин медаль! Бу ўнинчи олтин медаль бўлди!


14:18. Курашчиларимизнинг уч нафари чорак финалга йўл олди. Бироздан сўнг Мухлиса Абдумаликова, Дилдор Шерматова, Сарвар Шомуродов ярим финал йўлланмаси учун гиламга чиқади. Мусо Собиров эса чорак финалда эронлик спортчига ютқазди.


12:27. Иқболжон Холдоров чорак финалда жанубий кореялик кореялик боксчига қарши жанг қилди ва ярим финалга чиқди.


12:03. Курашчиларимиз иштирокидаги баҳслар бошланди. Мухлиса Абдумаликова Афғонистон терма жамоаси вакилини мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.


11:25. Бокс. Бугун яна уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Иқболжон Холдоров Тошкент вақти билан 12:30да жанг ўтказса, Миразиз Мирзаҳалилов 16:15да ўз имкониятини синовдан ўтказади. Исроил Мадримов эса 17:15да ярим финал чиптаси учун баҳс олиб боради. (бу албатта тахминий вақтлар. Ундан аввалги жангларда нокаутлар қайд этиладиган бўлса, бошланиш вақтлари бироз олдинга сурилиши мумкин).


11:11. Боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Мирлан Туркбаи Уулуга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди. 


10:48. Бугун Тошкент вақти билан соат 14:00дан сўнг спортчиларимиз совринли ўринлар учун татамига чиқадилар.

Финал: -60кг: Диёрбек Ўрозбоев - Тору Шишиме (Япония)
Бронза медали учун: -66кг: Шаҳрам Аҳадов - Артур Те (Қирғизистон)
Бронза медали учун: -52кг: Гулноза Зияева - Сонг Сим Рим


10:22. Афсуски, Шаҳрам Аҳадов ярим финалда жаубий кореялик спортчига ютқазди. Энди у бронза медали учун жанг қилади. 


10:11. Диёрбек Ўрозбоев Жанубий Корея терма жамоаси аъзосини мағлуб этди ва финалга йўл олди!


09:48. -52кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Гулноза Зияева бронза медалига ўтиш жангида туркманистонлик рақибга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо, рақиб жароҳати сабаб ҳамюртимиз тўғридан-тўғри бронза медали учун гиламга чиқиш имконига эга бўлди. 


09:39. Дзюдо. Гулноза Зияева чорак финалда жанубий кореялик Дасол Паркка ютқазиб қўйди.


09:34. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова бронза медали учун ўтиш жангида шимолий кореялик спортчига мағлуб бўлди.


09:15. Дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов Шимолий Корея терма жамоаси вакилини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.


09:06. Байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг жуфтлик баҳсларида 1000метрга ўтказилган спринтда иштирок этган Шаҳриёр Маҳкамов ва Шоҳрух Аъзамов финалга йўл олди.


09:00. Ўрозбоев финалга чиқиш учун Жанубий Корея терма жамоаси аъзосига қарши жанг қилади.


08:56. Диёрбек Ўрозбоев Хитой Тайпейи вакилини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.


08:42. Гулноза Зияева эса ҳиндистонлик дзюдочидан устун келди.


08:34. Шаҳрам Аҳадов тожикистонлик спортчини мағлуб этди.


08:11. Афсуски дзюдочимиз Диёра Келдиёрова япониялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.


08:02. Екатерина Воронина кўпкурашда ўз иштирокини давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз бешта (100м югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200м югуриш, узоқликка сакраш) машқдан сўнг олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Олдинда яна найза улоқтириш ва 800метрга югуриш баҳслари бор.


07:51. Диёрбек Ўрозбоев ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз илк жангида ҳиндистонлик спортчини иппон баҳоси эвазига мағлуб этди.

07:22. Эшкак эшиш. Байдаркада эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган спортчиларимиз маррага учинчи бўлиб етиб боришди ва тўғридан-тўғри финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Финал эртага ўтказилади.

 

07:20. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова биринчи жангида лаослик рақибасидан устун келди ва чорак финалга йўл олди.


07:02. Ассалому алайкум. Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


Унда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг:

Синхрон сузиш:

(Жамоавий, саралаш ва финал)

А.Морозова
А.Елтишева
М.Тўлқинова
Д.Онкес
Д.Шомирзаева
Х.Тошхўжаева
А.Рўзметова
Х.Ҳакимова
Н.Шомақсудова
Н.Тўлқинова


Енгил атлетика:

Нигина Шарипова (200м югуриш, финал)
Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
Надия Дусанова (баландликка сакраш)
Руслан Курбанов (учхатлаб сакраш)
Екатерина Воронина (кўпкураш: узоқликка сакраш, найза улоқтириш, 800м югуриш)


Дзюдо:

-60кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66кг: Шаҳрам Аҳадов
-48кг: Диёра Келдиёрова
-52кг: Гулноза Зияева


Кураш:

-63кг: Мухлиса Абдумаликова
-63кг: Дилдор Шерметова
-81кг: Мусо Собиров
-81кг: Сарвар Шомуродов


Бокс:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-75кг: Исроил Мадримов


Велоспорт, трек:

Рината Байметова (омниум, саралаш)
Андрей Измайлов (4000м)


Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:

Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов, (жуфтлик, 1000м, саралаш)

Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Вильям Ибрагимов, Алексей Мочалов (тўртталик, 500м, саралаш)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+6   
29 авг 09:43:56
Shahzod Xojayli
инхрон сузиш (жамоавий, саралаш ва финал)

08:00-09:00, 12:00-13:00

А.Морозова
А.Елтишева
М.Тўлқинова
Д.Онкес
Д.Шомирзаева
Х.Тошхўжаева
А.Рўзметова
Х.Ҳакимова
Н.Шомақсудова
Н.Тўлқинова

Енгил атлетика:

Нигина Шарипова (200м югуриш, финал) - 16:50
Светлана Радзивил (баландликка сакраш) - 16:55
Надия Дусанова (баландликка сакраш) - 16:55
Руслан Курбанов (учхатлаб сакраш) - 18:15
Екатерина Воронина (кўпкураш: узоқликка сакраш, найза улоқтириш, 800м югуриш) - 7:00, 8:30, 18:40

Дзюдо:

07:00-10:00, 14:00-16:00

-60кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66кг: Шаҳрам Аҳадов
-48кг: Диёра Келдиёрова
-52кг: Гулноза Зияева

Кураш:

12:00-16:00

-63кг: Мухлиса Абдумаликова
-63кг: Дилдор Шерметова
-81кг: Мусо Собиров
-81кг: Сарвар Шомуродов

Бокс:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - 11:00
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - 16:15
-64кг: Иқболжон Холдоров - 12:30
-75кг: Исроил Мадримов - 17:15

Велоспорт, трек:

09:00-10:00
11:00-11:30
13:00-13:30

Рината Байметова (омниум, саралаш)
Андрей Измайлов (4000км)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:

Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов, (жуфтлик, 1000м, саралаш) - 07:00

Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Вильям Ибрагимов, Алексей Мочалов (тўртталик, 500м, саралаш) - 07:00-15:00

Вадим Меньков (яккалик Каное С1 1000 м (саралаш) - 07:00-15:00

Тўхтасин ўғли Н, Мирбеков С (иккиталик Байдарка Каное С1 1000 м (саралаш) - 07:00-15:00

Шубина Е (яккалик Байдарка К1 500 м (саралаш) - 07:00-15:00

Рахматова Д, Зокирова Н (иккиталик Каное С2 500 м (саралаш) - 07:00-15:00
+3   
29 авг 18:08:37
umid samatov
alam qilsa qilsin qozoqlarga .10 ta qozoq bokschisidan sakkiztasi yutqazibdiku. olimpiada chempioni elisinov ham ketibdiku. amanqul yarim finalda yutsin mayli. isroil revansh olishi shart. kerak shart kerak. kutamiiiiiiz. juda xursandman.ooooooooooooooooloo
+3   
29 авг 17:32:28
Sherzod Khamidov
Qozoqlarni koʻti yonib achib ketyapti xaliyam bizni bokschilarga yutqizgani yoʻq manqalar bokschilari yutqizsa gofur raximov aybdor ekan bu manqalardan yaxshilik chiqmaydi
+3   
29 авг 16:40:44
Just Abbos
Qozoq bokschisi yutkizib qoysa bizdan koryapti))) nima emish AIBA prezidenti shunday qilyotkanmish. Manba:sports.kz
+2   
29 авг 16:48:39
Shahzod Xojayli
Medal ogan sportchilarni katta xarflar bilan yozinglar xurmatli adminjonlar!
+1   
29 авг 17:57:27
azim
Курашдан 4та олтин яхшику, нимага нолисилар
+1   
29 авг 17:09:00
Inomjon
Sizlar faqat Indoneziyada kurashdan barcha oltinni olib keyingi osiyo oyinlarida Kurash oyinlarisiz otkazishni istayapsizlarmi hali Olimpiadaga ham olib chiqamiz bu yolda raqiblarga ham yon berish kerak Yaponlar o'z Dzudo olib chiqish uchun qancha qancha turnirlarda 2- daje 3- tarkibini olib kelar edi hozir endi qancha oltin olayapti Rio da
   
29 авг 22:55:30
Prince
Qizlarni taqdirlash marosimidan rasmlar yo'qku?
   
29 авг 22:55:16
Prince
Qizlarni taqdirlash marosimidan rasmlar yo'qku?
   
29 авг 21:06:04
Sherzod Khamidov
ufcking5 javob toʻgʻri qozoqlar bilan aloqa yaxshi lekun bundan oldingi musobaqalarda qozoqlar bizdan oʻtib ketganda biz xech nersa demaganmiz lekin ular qanaqa xalqligini bildirib qoʻyapti magʻlubiyatgayam chiday olish kerak rio olimpiadasidayam ulardan oʻtib ketdik osiyo oʻyinlaridayam oldindamiz chiday olmay koʻti yonyapti tan olinglar qozoqlar biz silardan kuchlimiz biznda gʻofur raximov boʻlsa senlarda serik kunkaboev bor davrimiz keldi bosamiz
   
29 авг 20:25:15
Inomjon
Kop kurash velotrek nima boldi yaxshi erkak velotrekchimizni tushunamiz 4000 km masofani hali bu hafta yakunlamasa kerak lekin kop kurash velotrekchi qiz nima boldi ular Haqida ham malumot berinlar
   
29 авг 20:21:44
Just Abbos
Sports.kz ga bir qiziqib kirila. Qozolaniki yomooon achishyaptiii. Ula endi kurashni ushlab obti. Oltinlari oshandan kopaydi deb
   
29 авг 18:34:53
ufcking5
Bokschilarimiz juda kuchli raxmat hammasiga ammo bir ikki insonlarga tuwunmayapman nega qozoqlarni yoman koryapsizlar ularni kerak chunki kuchli raqobatchilar kerak wunda osiw boladi shaxsiy adovatlaringizni sportgava siyosatga aralawtirmanglar siyosat muhtaram prizentimiz aloqani mustahkamlayapti sizlar ham wunga loyiq bolinglar sportga aralawtirmang shaxsiy adovatlaringizni
   
29 авг 18:26:09
Мистер Джокер
Baribir bokschilarimiz zur dunyo buyicha 1chi urinda iloyim kuz tiymasin
   
29 авг 18:23:43
Jasur Saidmusayev
Boks bo`yicha osiyo o`yinlarini hozirgi kungacha eng murosasiz jangi sifatida bugungi 56kgdagi M.Mirzaxalilov va mo`g`ul bokschisi o`rtasidagi jang degan bo`lardim.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг