UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 04:50Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0

03 мар 12:46
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларида энди Океания мамлакатлари ҳам иштирок этади

Теглар :  Осиё ўйинлари
Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси ўз ишини давом эттирмоқда.

Ушбу тадбир давомида мутасаддилар қатор масалаларни кўриб чиқишмоқда.

Жумладан, 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида Океания мамлакатлари ҳам иштирок этадиган бўлди. Бош Ассамблея иштирокчилари Океания мамлакатларини ҳам қитъамиз спорт байроғи остида бирлаштириш учун ушбу қарорни маъқуллашди.


Бундай жараён 2017 йили Туркманистон пойтахтида ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги ва жанговор спорт турлари бўйича ўтказилган Осиё ўйинларида синовдан ўтказилган. Ўша мусобақада Океания мамлакатларидан Фижи 1 тадан олтин ва кумуш медалларини жамғариб, ушбу минтақа вакиллари орасида етакчи бўлганди.

“Океания ва Осиё кўплаб жиҳатларда бир-бирига жуда яқин. Ана энди спорт бўйича бирлашмоқдамиз. Бу янгиликни эълон қилишдан бошимиз кўкка етди”, – дейди Океания Миллий олимпия қўмитаси президенти Робин Митчел.


Шу тариқа 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида қитъадошларимиз қаторида Океания мамлакатларидан ташриф буюрадиган атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришади. Бироқ Океания мамлакатлари қайси спорт турларида ва қанча спортчи билан иштирок этиши борасида якуний қарор қабул қилинмади. Шунингдек, анжуман давомида бокс ва академик эшкак эшиш спорт турлари бўйича Олимпия йўлланмаларини берадиган мусобақаларни икки минтақа спортчилари учун бирга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг