26 сен 18:30
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик
Кун якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль қўлга киритишди.
Совриндорларимиз:
Олтин:
Шаҳриёр Маҳкамов (байдаркада эшкак эшиш)
Кумуш:
Арина Танатмишева (байдаркада эшкак эшиш)
Владлен Денисов/Нилуфар Зокирова (каноэда эшкак эшиш)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
18:30. Сабоҳат Самижонова 1500 метрга югуришда 7-ўрин билан кифояланди.
18:00. Жонбиби Ҳукмова жароҳат сабаб 400 метрга югуриш финалида стартга чиқмади.
17:45. Иброҳим Маҳкамов уч хатлаб сакрашда бешинчи ўрин бўлди.
16:25. Султон Гафуржонов 200 метрга югуришда финалга чиқа олмади.
16:10. Аёллар ўртасида 200 метрга югуриш. Лайло Аллаберганова ва Жонбиби Ҳукмова финалга чиқа олмади. Ҳукмовада жароҳат.
16:00. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Хитойга 1:3 ҳисобида ютқазди.
14:35. Бокс. -55 кг вазнли боксчимиз Самандар Олимов илк жангида таиландлик рақибга тўқнаш келди ва афсуски 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
14:28. Оғир атлетикачимиз Диёрбек Рўзметов силтаб кўтариш баҳсларини 180 кг натижа билан тугатди. Умумий ҳисобда эса 336 кг бўлди. Афсуски бу медаль учун етарли эмас.
14:00. Оғир атлетика. Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқларини 156 кг натижа билан якунлади. Бу 5-натижа.
Камончиларимизнинг замонавий дастур яккалик, аёллар ва аралаш жамоавий дастурдаги натижалари қуйидагича бўлди:
12. Нилуфар Ҳамроева (662 очко)
29. Зиёдахон Абдусатторова (635 очко)
36. Малика Анваржонова (624 очко)
8. Микст жамоаси (1342 очко)
10. Аёллар жамоаси (1921 очко).
Сувга сакраш. Вячеслав Качанов ва Игорь Мялин жуфтлиги 3 м масофадан трамплиндан синхрон сакраш баҳсларида 325.53 очко тўплади ва бешинчи натижани қайд этди. Медаль учун қарийб 20 очко етмади.
11:26. Оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш беллашувларида 176 кг натижа билан якунлади. Иккикураш якунига кўра 318 кг қайд этган Эргашев мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.
10:24. Адҳамжон Эргашев даст кўтариш баҳсларини 142 кг натижа билан учинчи ўринда якунлади. Олдинда силтаб кўтариш беллашувлари кутмоқда.
10:15. Гандболчи қизларимиз Қозоғистонга қарши ўйинда 20:35 ҳисобида мағлубиятга учради.
8:41. Боксчимиз Ситора Турдибекова Осиё ўйинларини ғалаба билан бошлади! У илк босқичда вьемтнамлик Ха Тхи Линни 5:0 ҳисобида таслим этди.
8:35. Ўқ отиш. Мухтасар Тоҳирова 50 м масофага пневматик қуролдан ўқ узиш саралашида иштирок этиб, 581-22 очко жамғарди. Бу унга ҳал қилувчи босқич йўлланмаси учун етарли бўлмади.
Камончиларимизнинг замонавий дастур саралашдаги натижалари қуйидагича бўлди:
9. Амирхон Содиқов (680 очко)
30. Бекзод Боборажабов (660 очко)
47. Ўткиржон Ҳошимов (640 очко)
12. Жамоавий (1814 очко).
Синхрон сузувчиларимиз Виолетта Евенко ҳамда Анастасия Бахтирева техник дуэт дастурини 289.167 очко билан учинчи ўринда якунлашди. Вакилаларимизни эртага эркин дуэт дастури кутмоқда.
8:12. Султонбек Ғофуржонов 200 м масофага югуриш саралашида чиқиш қилди. У 21.88 сония натижа билан ўз гуруҳида олтинчи бўлди ва ярим финал босқичига йўлланма олди.
8:09. Ўнкураш баҳслари давом этмоқда. Ядро улоқтириш беллашувлари якунига кўра, Нодир Норбоев 13.09 м билан олти, Заҳириддин Шокиров эса 12.65 м билан тўққизинчи натижани қайд этди. Учта дастур якунига кўра, ҳамюртларимиз мос равишда етти ва саккизинчи ўринларни эгаллаб туришибди.
8:02. Афсуски, қиличбозларимиз жамоавий сабля дастурининг чорак финал босқичида Гонгконг йигитларига 40:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
7:53. Бизда яна бир медаль! Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова микст жуфтлиги 500 м масофага каноэда эшкак эшиш дастурида маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга эга чиқди.
7:45. ОЛТИИИИН! Шаҳриёр Маҳкамов 500 м масофага каноэда эшкак эшиш беллашувларида ғолиб бўлди! Ҳамюртимиз олтин медаль йўлида кореялик ва қозоғистонлик рақибидан устун келди.
7:34. Арина Танатмишева 500 м масофага байдаркада эшкак эшиш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди. Олтин медаль Хитой, бронза эса қозоғистонлик спортчига насиб этди.
7:30. Енгил атлетиканинг ўнкураш йўналишида иштирок этаётган Заҳириддин Шокиров 100 м масофага югуриш баҳсларини олтинчи ўринда, Нодир Норбоев эса тўртинчи ўринда якунлашди. Узунликка сакраш баҳсларида Шокиров 7.35 м билан тўртинчи, Норбоев 7.04 м билан саккизинчи натижани қайд этди.
6:55. Жамоавий сабля дастурида иштирок этаётган қиличбоз йигитларимиз нимчорак финал босқичида Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонди — 45:35.
6:03. Енгил атлетикачимиз Шоҳруҳ Давлатов марафон беллашувларида тўққизинчи натижани қайд этди. У 42 км 195 м масофани 2 соат, 17 дақиқа, 44 сонияда босиб ўтди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Енгил атлетика, эркаклар, марафон финали - 3:30 - Шоҳруҳ Давлатов
Камондан отиш, эркаклар, яккалик саралаши - 4:00 - Амирхон Содиқов
Камондан отиш, эркаклар, анъанавий дастур саралаши - 4:00 - Ўткиржон Ҳошимов
Камондан отиш, эркаклар, анъанавий дастур саралаши - 4:00 - Бекзод Боборажабов
Камондан отиш, эркаклар, анъанавий дастур жамаовий саралаши - 4:00 - Амирхон Содиқов/Ўткиржон Ҳошимов/Бекзод Боборажабов
Енгил атлетика, эркаклар, ўнкураш - 5:05 - Заҳириддин Шокиров
Енгил атлетика, эркаклар, ўнкураш - 5:05 - Нодир Норбоев
Ўқ отиш, аёллар, 50 м масофага пневматик қуролдан ўқ узиш саралаши - 5:45 - Муҳтасар Тохирова
Қиличбозлик, эркаклар (жамоавий), сабля - 6:30 - Ўзбекистон - Вьетнам
Синхрон сузиш, техник дует финали - 7:00 - Виолетта Евенко/Анастасия Бахтирева
Байдаркада эшкак эшиш, аёллар, 500 м А финали - 7:30 - Арина Танатмишева
Каноэда эшкак эшиш, микст, 500 м А финали - 7:50 - Владлен Денисов/Нилуфар Зокирова
Енгил атлетика, эркаклар, 200 м саралаши - 7:55 - Султонбек Ғофуржонов
Гандбол, аёллар - 8:30 - Қозоғистон - Ўзбекистон
Камондан отиш, аёллар, анъанавий дастур саралаши - 8:30 - Зиёдахон Абдусатторова
Камондан отиш, аёллар, анъанавий дастур саралаши - 8:30 - Малика Анваржонова
Камондан отиш, аёллар, анъанавий дастур саралаши - 8:30 - Нилуфар Ҳамроева
Камондан отиш, аёллар, анъанавий дастур жамоавий саралаши - 8:30 - Зиёдахон Абдусатторова/Малика Анваржонова/Нилуфар Ҳамроева
Камондан отиш, анъанавий дастур микст саралаши - 8:30 - Ўзбекистон
Бокс, аёллар (60 кг) - 8:30 - Ситора Турдибекова - Ха Тхи Лин (Вьетнам)
Оғир атлетика, эркаклар (70 кг), финал - 9:30 - Адҳамжон Эргашев
От спорти, аёллар, от йўрттириш саралаши - 11:05 - Алина Шевсова
Оғир атлетика, эркаклар (75 кг), финал - 13:00 - Диёрбек Рўзметов
Бокс, эркаклар (55 кг) - 14:15 - Самандар Олимов - Кангпи Бохунтод (Таиланд)
Чим устида хоккей, эркаклар - 15:00 - Ўзбекистон - Хитой
Енгил атлетика, аёллар, 200 м саралаши - 15:55 - Лайло Аллаберганова
Енгил атлетика, аёллар, 200 м саралаши - 16:10 - Жонбиби Ҳукмова
Енгил атлетика, эркаклар, уч хатлаб сакраш финали - 16:35 - Иброҳим Маҳкамов
Енгил атлетика, аёллар, 400 м финали - 17:45 - Жонбиби Ҳукмова
Енгил атлетика, аёллар, 1500 м финали - 18:15 - Сабоҳат Самижонова.
Фикрлар