UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Ҳикматуллоҳ Тўраев: "Мақсадимиз - чемпионлик!" 0 19:54Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди 0 19:38Шунқор Абдурасулов Чеченистондаги турнир финалида жанг қилди 3 19:05Абдуғофуров тарозидан ўтди, у рақибидан деярли 4 кг енгил чиқди + ФОТО 3 18:40Баҳодир Жалолов Чеченистонда қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб, турнир ғолибига айланди 5 18:29"Реал" Наваснинг ўрнига 4 номзод топиб қўйди 0 18:03Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги Ўзбекистонда ҳам жонли эфирда намойиш этилади 2 17:41Токио-2020 Паралимпиадасига учинчи йўлланма қўлга киритилди 0 17:17Шахматчиларимиз Қирғизистондаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда 0 16:51Конор йил охирига қадар октагонга қайтиши мумкин 0 16:31"Манчестер Юнайтед" испаниялик форвард билан келишувга эришди 0 16:12Жангга оз вақт қолганда Азизбек Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди 3 15:52Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангини қандай қилиб жонли эфирда томоша қилиш мумкин? 1 15:41Санжар Файзиев Москва турнирида 1/2 финалга чиқди 0 15:29Фернандо Торрес бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади 0

27 авг 20:00
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида учта медални қўлга киритдик

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида тўққизинчи кун баҳслари якунланди.


27 август кунги баҳсларда спортчиларимиз учта медаль қўлга киритишди:

Кумуш: 

Баҳринисо Бабаева (каратэ)

Дилдора Раҳматова, Асаль Икромова, Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усманова (бадиий гимнастика, жамоавий)


Бронза:

Рустам Джангабаев (оғир атлетика)


20:10. Шу тариқа бугунги матнли трансляциямиз ниҳоясига етди.


20:00. Исроил Мадримов илк жангида мўғулистонлик Даваням Давасурендан 5:0 ҳисобида устун келди ва чорак финал иштирокчисига айланди.

18:19. Бадиий гимнастикачиларимиздан КУМУШ медал. Жамоавий финал баҳсларида Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усманова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова кумуш медал билан тақдирланишди.

17:51. Боксчимиз Миразизбек Мирзаҳалилов 1/8 финалда иорданиялик Муҳаммад Алвадини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.

16:34. Афсуски, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз иштирокини чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди. Икром Алибоевнинг йўқ жойдан олган қизил карточкаси, Ашурматовнинг жарима майдончасидаги хатоси терма жамоамиз учун қимматга тушди.

16:29. Ашурматовнинг қўпол хатоси сабаб дарвозамиз томон 11 метрли жарима тўпи белгиланди. Кореялик футболчи пеналтини совуққонлик билан голга айлантирди.

16:12. Биринчи экстра-тайм ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб - 3:3. Афсуски, Икром Алибоев йўқ жойдан сариқ карточка олди ва бу иккинчи огоҳлантириш бўлгани сабабли энди бир киши кам ўйнашга мажбурмиз. 

16:01. Футбол. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинида асосий вақтдан сўнг 3:3. Экстра-таймлар бошланди!

15:12. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олдик - 3:2. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!!!!

15:09. Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари учрашувида ҳисоб тенглашди - 2:2

15:03. Каратэ. Баҳринисо Бабаева финалда Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда КУМУШ медаль соҳибасига айланди. Яна бир очко етмади.

14:20. Каратэ. Баҳринисо Бабаева Филиппин, БАА ҳамда Таиланд вакилларини мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Энди у олтин медаль учун Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга қарши баҳс юритади.


13:59. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг чорак финалдан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйини бошланмоқда. 

13:32. Оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев +105 кг вазн тоифасидаги баҳсларда бронза медалини қўлга киритди. У икки кураш натижаларига кўра кумуш медал соҳибидан бор йўғи 1 кг кам тош кўтарди. 

13:07. Иқболжон Холдоров иорданиялик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.

12:42. Каратэ. Шахбоз Аҳатов Қирғизистон, Ҳиндистон вакилларини мағлуб этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал чиптаси учун кечган баҳсда эса япониялик Арага Рютарога 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


12:29. Ҳасанбой Дўсматовнинг чорак финалдаги рақиби аниқланди. Олимпиада чемпиони 29 август куни қирғизистонлик Мирлан Тиркбай уулуга қарши рингга кўтарилади. 


11:23. Тошкент вақти билан соат 12:00да оғир атлетикачимиз Рустам Джангабаев медаллар учун курашни бошлайди. 


11:20. От спортида қатнашган спортчиларимиз ўз чиқишларини якунлашди. Чавандозларимиз 17 жамоа ичида саккизинчи натижани қайд этишди.


11:14. Ҳасанбой Дўсматов лаослик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. 


10:21. Бокс. Бироздан сўнг, аниқроғи соат 11:00да Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. Иқболжон Холдоровнинг жанги эса 13:00га белгиланган. Соат 17:30да Миразизбек Мирзаҳалилов баҳсга киришса, 19:45да байроқдоримиз Исроил Мадримов ушбу Осиё ўйинларидаги илк жангини ўтказади.


10:04. Бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий баҳслардаги иштирокларини бошлашди.


09:49. Синхрон сузиш. Анастасия Морозова ва Анна Елтишева тандеми ўз чиқишида 77,78 балл билан бешинчи натижани қайд этди.


08:16. Яна бир каратэчимиз Дастонбек Отаболаев иорданиялик спорчига мағлуб бўлди.


07:44. Каратэчимиз Дилдор Аннадурдиева илк жангида қозоғистонлик спортчига ютқазиб қўйди. Бронза медали учун ўтиш жангида эса эронлик рақибасига мағлуб бўлди.


07:04. Чавандозларимиз от спорти баҳсларида ўз иштирокларини бошлаб юборишган. 


Ассалому алайкум. Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


Бугун беллашувларда қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати: 


Енгил атлетика:

Дмитрий Мельситов (баландликка сакраш, финал)

Хуршид Аҳмадалиев (800 метрга югуриш, саралаш ва финал)


Синхрон сузиш:

Анна Елтишева, Анастасия Морозова (жуфтлик, саралаш)


Футбол:

Ўзбекистон - Жанубий Корея (чорак финал)


Каратэ:

-50кг: Баҳринисо Бабаева
-68кг: Дилдор Аннадурдиева
-75кг: Достон Отаболаев
-84кг: Шахбоз Ахатов

Оғир атлетика:

+105кг: Рустам Джангабаев (финал)


Бадиий гимнастика:

(яккалик саралаш, жамоавий финал)

Сабина Ташкенбаева
Нуриниссо Усманова
Дилдора Раҳматова
Асал Икромова


От спорти:

(яккалик ва жамоавий, саралаш)

Ғайрат Назаров
Нуржан Туякбаев
Умджон Комилов
Оқил Собиржонов


Бокс:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-75кг: Исроил Мадримов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
27 авг 08:11:34
Bobur Sadullayev
Sinxron suzish:

Anna Yeltisheva, Nigora Shomirzayeva. Saralash. 08:00 – 09:00
Futbol:

Oʻzbekiston – Janubiy Koreya. 1/4 final. 14:00
Yengil atletika:

Dmitriy Melsitov. Balandlikka sakrash. Final. 17:00
Xurshid Ahmadaliyev. 800 metrga yugurish. Saralash. 08:30. Final. 18:05
Karate WKF:

Dildor Annadurdiyeva. 68 kg. Saralashdan – finalgacha. 08:30 – 11:00
Doston Otabolayev. 75 kg. Saralashdan – finalgacha. 08:30 – 11:00
Shahboz Ahadov. 84 kg. Saralashdan – finalgacha. 13:30 – 16:00
Bahriniso Boboyeva. 50 kg. Saralashdan – finalgacha. 13:30 – 16:00
Ogʻir atletika:

Ruslan Jangabayev. 105+ kg. “A” guruh. Final. 15:00 – 17:00
Badiiy gimnastika:

Sabina Toshkenboyeva, Nurinisso Usmonova, Dildora Rahmatova, Asal Ikromova. Yakka (saralash), jamoaviy (final). 10:00, 13:00, 16:00
Ot sporti:

Gʻayrat Nazarov, Nurjan Tuyakboyev, Umidjon Komilov, Oqil Sobirjonov. Yakka (saralash), jamoaviy (final). 06:00 – 08:00
Boks:

Hasanboy Doʻsmatov. 46-49 kg. Saralash. 11:00
Iqboljon Xoldorov. 64 kg. Saralash. 13:30
Miraziz Mirzahalilov. 56 kg. Saralash. 17:30
Isroil Madrimov. 75 kg. Saralash. 19:45
   
27 авг 21:13:34
Draik
Азизлар бугун футболга болет килиб хаётда чикмаган давлениям чикди. Хали ёш эдим. Шунакаям патриот буламанми а?? Хаммасига Равшан Хайдаров сабаб!Бунчалар ноль тренер булмаса, олдиндан бу тренерга ишонмас эдим! На тактика ва на уйинчи заменадан танлаб тушириш бор! Нимага мухлислик киладиган асосий командаларга УФА бунака нунок тренерларни бош килиб куяди??
   
27 авг 21:07:40
Draik
Ravshan Haydarov out#
   
27 авг 20:27:29
Anvar Abdumurodov
Sarvar_Parkentlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qayrat yeraliyev 1/8 da tailandlikka yutkazdi 0:5 ga . Qozoq saytlarida shov shuv boshlandi yana
qaysi saytlarda yozib yuborolmaysizmi ?
   
27 авг 19:16:46
Sarvar_Parkentlik
Uzb bokschilari xozircha ajoyib qatnawiwmoqda /erkaklar/ faqat 60 kg da abdurasulovni jangi biroz sust ötkazdi. Latipov 3:2 bölgani ilk bosqichda chindan ham jiddiy raqib röbaro kelgani bn izoxlanadi. Quraga köra uzb kaz qarama qarwiliklari faqat finalda bölarkan . Faqat 56 kg da endi buni iloji yöq.
   
27 авг 19:09:12
Sarvar_Parkentlik
Qayrat yeraliyev 1/8 da tailandlikka yutkazdi 0:5 ga . Qozoq saytlarida shov shuv boshlandi yana
   
27 авг 19:06:52
Sarvar_Parkentlik
Boksda Kun sensatsiyasi yuz berdi: 56 kg da qozoqlarning ishongan bokschisi Qayrat Yeraliev 1/8 finaldayoq tailandlik boksciga 0:5 ga yengildi ! 49 kgda Xasanboyga finalda ushrawiwi kutilayotgan Temirtas Jusupov emas zörga yana ham hakamla yordami bn yapon raqibidan ötdi 3:2 ga. 60 kg da ham qozoqla vakili 3:2 ga ötdi. Eng ishonchli galaba 64 kgda Bekdaulet ibragimov haqqoniy yutdi.
   
27 авг 18:11:54
Is Moi LoVe
Badiy gimnastika jamoaviy baxsda kumush medal... Afsus oltin qozoqlarga ketdi va bizdan o`tib ketti
   
27 авг 18:04:11
Bobur Sadullayev
Миразизбек Мирзаҳалилов 5:0 bilan yutdi adminlar futbol atmen qilila endi
   
27 авг 16:49:01
Azizbek Joldasov
hakam xatoga yol qoydi. Aliboevning harakati sariq kartichkasi bor oyinchi uchun ikkinchi sariq berishga tortmasti. Agar hakam professional tarzda hammasini yozib eslab yurganida ikkinchi kartichkani bermasti. etibor bergan bolsangiz bir ikki vaziyata hakam kartichka berganidan keyin uni qayd qilib qoymaganligi korinibqoldi. Osha vaziyatta ham hakamga Aliboevning kartichkasi borligini yirdamchi hakam eslatti
   
27 авг 16:46:20
Anik
Onasini emsin bu awurmativni 2 marta hato
   
27 авг 16:45:33
Murod Xojialimov
Sudyalani padariga lanat iflosla yavniy karislaga yon bosdi isqirtla
   
27 авг 14:23:37
Is Moi LoVe
Baxrinio finalga chiqqan. Finalda Xitoy Taypelik bilan tushadi. OLTIN kutamiz faqat
   
27 авг 14:14:38
Nozimjon Pozilov
адашмаётган болсам бахринсо финалга чикди
   
27 авг 13:45:52
Nozimjon Pozilov
яна битта бронза огир атлетимиздан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг