UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0

29 янв 15:18
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Ойбек Касимов: Ўзбекистонда яқин келажакда Осиё ўйинлари ўтказилади

Ҳар қандай ишнинг амалга ошиши, аввало, ҳаракатдан бошланади.

Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт тизимида қўлга киритилаётган ютуқлар, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб негизида, энг аввало, аҳоли саломатлиги, ёшларни фаол турмуш тарзига кенг жалб этиш, миллат генофондини соғломлаштириш орқали Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини жаҳон майдонида янада юксалтириш устувор вазифа сифатида белгиланган. 

Яқинда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов раҳбарлигидаги делегация ўсмирлар ўртасидаги III қишки Олимпия ўйинлари ўтказилиши муносабати билан Лозанна шаҳрига (Швейцария) хизмат сафарини амалга оширди. Юқорида қайд этилган масалаларнинг моҳияти, Лозаннадаги учрашувларнинг натижалари хусусида у киши билан суҳбатлашдик:

– Ойбек Омилович, ушбу сафар ва ундан кўзланган асосий масалалар хусусида тўхталиб ўтсангиз.

– Лозаннага сафардан мақсад, албатта, ўсмирлар ўртасидаги III қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳамда ушбу нуфузли мусобақа доирасида бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, олимпия қўмиталарининг расмий вакиллари билан мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли спорт тадбирлари, халқаро ҳамкорлик борасида тегишли келишувларга эришиш белгиланганди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасидаги III қишки Олимпия ўйинларининг ташкилий жараёнлари, спортчи ва меҳмонларга яратилаётган шароитлар, Лозанна спорт инфратузилмаси билан чуқурроқ танишув ҳамда бундай юқори технологик жараёнларни жиддий ўрганиб чиқиш ва Ўзбекистонда татбиқ этиш борасида музокаралар ўтказишдан иборат эди. Сафар давомида спорт иншоотларининг қурилиши, машғулотлар ўтказиш бўйича яратилган шароитлар, енгил конструкцияли ва тежамкор замонавий спорт иншоотлари, уларда яратилган моддий-техник база (қурилиш, жиҳозлаш тартиблари) билан танишдик ҳамда зарур келишувлар амалга оширилди.

– Айнан қайси спорт ташкилотларининг раҳбарлари билан расмий учрашувлар ўтказилди?

– Аввало Халқаро олимпия қўмитаси президенти, жаноб Томас Бах ва ХОҚ ижроия қўмитаси аъзоларининг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича учрашув ташкил этилди. Унда қишки спорт турларини ривожлантириш, спорт менежменти йўналишларида биргаликда иш олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон спорти ва спорт федерацияларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, юртимизда ХОҚ тизимида зарур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, Япония, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Беларусь давлатлари Миллий олимпия қўмиталарининг раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

– Эшитишимизча, Осиё олимпия кенгаши вакиллари билан ҳам айнан Лозаннада учрашибсиз. Ушбу учрашув хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Ҳақиқатан, Лозаннада Осиё олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан ҳам кўришдик. Учрашув чоғида Ўзбекистонда 2025 йили ёшлар ўртасидаги IV Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича суҳбатлашдик ва бу борада зарур келишувларга эришилди. Ўз ўрнида Ҳайдар Фармон шу йил март ойида Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ Ўзбекистонга ташриф буюриб, тегишли ҳужжатлар имзоланишини билдирди. Бундан ташқари, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) президенти Чо Чжон Вон билан юртимизда таэквондо спортини янада ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик борасида ҳам ўзаро фикр алмашдик. Халқаро сузиш федерацияси (FINA) президенти Хулио Сезар Маглионе, UWW президенти Влад Лаловичдан илғор усуллардан фойдаланган ҳолда спортчилар малакасини ошириш, етук спорт мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласида зарур келишувларга эришилди.

– Биламизки, Ҳайдар Фармон бир вақтнинг ўзида Кураш халқаро ассоциациясининг президенти ҳам ҳисобланади. Курашни халқаро майдонда янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини таъминлаш масаласида ҳам фикрлар билдирилдими?

– Албатта, кураш – халқимизнинг миллий спорти, миллатимизнинг фахри, ғурури. Унинг халқаро майдондаги ривожи барчамиз учун жуда муҳим. Ҳайдар Фармон билан бу масалада ҳам суҳбатлашдик. Келгусида мамлакатимизда режалаштирилаётган Осиё олимпия кенгаши тизимидаги нуфузли мусобақаларни ўтказишдан кўзланган мақсадлардан бири ҳам айнан миллий спортимиз – курашнинг ривожига хизмат қилади. Қолаверса, ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳнинг шу йил март ойида Тошкентга режалаштираётган ташрифи чоғида ҳам бу масалалар муҳокама қилинади.

– Лозаннага сафар чоғида ўсмирлар ўртасидаги III қишки олимпия ўйинларининг асосий ташкилотчиси – “BCW” компанияси раҳбарияти билан кўришдингиз. Сир бўлмаса, учрашувда нималар муҳокама қилинди? 

– Мамлакатимизда йирик комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш учун катта салоҳият мавжуд. Фақат ишни тизимли, босқичма-босқич амалга оширсак, бунга албатта эришамиз. Бугун давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, шаҳару қишлоқлар қиёфасининг тобора чирой очиб бораётгани Ватанимизни дунёга танитмоқда. Шу кунга қадар Ўзбекистонда халқаро миқёсдаги йирик комплекс мусобақалар ўтказилмаган. Биласиз, бунинг учун катта ресурслар, технологиялар, комплекс тадбирлар зарур. “BCW” компанияси раҳбарияти билан айни шу хусусда музокаралар олиб борилди. Улар сўнгги йилларда Ўзбекистонда йирик спорт мусобақаларини қабул қилиш йўлида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилаётгани, юртимизда замонавий спорт инфратузилмаси яратилаётганини алоҳида эътироф этишди. “BCW” компанияси томонидан юртимизда ўтказилиши режалаштирилаётган 2025 йилги ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда 2030 йилги XXI ёзги Осиё ўйинлари бўйича шу йилнинг май ойига қадар иш режа тақдим қилишларини билдиришди.

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда ҳам мамлакатимизда жаҳон ҳамда қитъа чемпионатлари ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш орқали спорт туризмини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг халқаро спорт обрў-эътиборини юксалтириш лозимлигини таъкидладилар.

– Демак, Ўзбекистонда ўтказиладиган комплекс спорт мусобақаларининг асосий дастурчиси “BCW” компанияси бўлади...

– Агарда ўзаро келишувга эриша олсак, улар ва бизнинг талабларимиз муштарак бўлса, шундай бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Айтганимдек, ҳали бу шунчаки музокара. Бу борада кўплаб ҳамкорлар, халқаро экспертлар билан гаплашамиз. Қолаверса, Ўзбекистонда ҳам ўз иш услубига эга, дунё тажрибасини ўзлаштириб келаётган бир талай ташкилот ва компаниялар, тузилмалар борки, уларнинг фикр ва тавсиялари, маслаҳатлари асосида иш кўрамиз. Яқин келажакда мамлакатимизда Олимпия ўйинлари тизимидаги мусобақаларни ўтказиш дастури ишлаб чиқилади. Бу давр талаби ва қолаверса, давлатимиз раҳбари ва халқимизнинг хоҳиш-иродаси. Ўтган ҳафтада Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш устувор вазифа эканини таъкидладилар. Шу ўринда айтиш керак, Лозаннадаги ҳар бир расмий ва норасмий учрашувда Ўзбекистон Республикасига туристларни жалб қилиш мақсадида, қишки олимпия ўйинлари доирасида, Лозаннадаги “Олимпия” музейида Ўзбекистонда туризм ва спорт мавзусида тақдимотлар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ажратилган фотоматериаллар, либослар, экспонатлар Лозаннадаги “Олимпия” музейи мутасаддиларига расман тақдим этилди. Муҳими, учрашувлар сермаҳсул ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг