UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Майк Тайсон Фьюрини қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтди 0 18:23"Эвертон" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олмоқчи 0 18:00Хабиб Нурмагомедов ўзининг алоқа операторининг ишга тушганини эълон қилди 0 17:36Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда + ФОТОГАЛEРEЯ 0 17:13Тайсон Фьюри ўзи учун энг оcон рақиб номини айтди 1 16:48Начо "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти 0 16:24Хабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:57Рамзан Кадиров Жонс ва Тайсон ўртасидаги реваншни Грознийда ташкил этмоқчи 1 15:32Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони ММАга ўтмоқда 0 15:08"Реал" Азарни Мбаппе билан бўладиган битимга қўшишга тайёр 0 14:44Хамзат Чимаевнинг жанги бекор бўлдими? 0 14:20Тошкентда Хабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди (БАТАФСИЛ) 0 14:04Майк Тайсон режалари билан ўртоқлашди 0 13:41Моуринью Эриксенни ортга қайтаришни хоҳламаяпти 0 13:18Дана Уайт: Биз шошмаймиз, чунки... 0

08 авг 21:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очилди: Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 10 та олтин медаль қўлга киритишди

Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 августда мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди. 

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар медаллар билан юртимизга қайтадиган бўлишди:

Олтин:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов 

-52 кг: Далержон Бозоров 

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев 

-64 кг: Шавкатжон Болтаев


Кумуш:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов 

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев


Бронза:

-70 кг: Айназар Кенесбаев 

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев


Қайд этиш лозимки, Бекзод Хидиров қўл остидаги терма жамоамиз ўзбек боксида янги саҳифа очишди. Мусобақада иштирок этган 14 нафар боксчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
08 авг 22:10:34
Dilshot Solihov
Xali nasib qilsa bu bolardan dunyoni larzaga keltiradigan bokischilar yetishib chiqadi nasib qilsa. Murabilar shitabiga esa katta raxmat bu o'z o'zidan bo'midi mashaqatli mexnat evaziga erishildi gap yo'q.
+2   
08 авг 21:53:20
Камолиддин Бозаров
Zur natija bulibdi.
+1   
08 авг 22:36:16
Kozimbek Sheraliyev
Боксчиларимизга омад жахон чемпионатларида хам шунака йутуклар насиб килсин
+1   
08 авг 22:32:08
Atxam Abduvaliyev
Barchalarini ota onasiga raxmat murabbiylariga raxmat g'alabalari bardavom bo'lsin.
   
09 авг 05:24:08
Akmal Jovliev
Mazza qilib tomosha qildim boksni! Qoil O'zbekiston boksdan osiyoda yaqqol gegemonga aylanib olibdi malades!
   
08 авг 23:10:39
Бахтиёр Чориев
Офарин
   
08 авг 22:40:03
Samar Uralov
Yoshlarimiz ham Osiyoga Master klass ko'rsatishni boshlashdi.Yashavoringlar shovvozlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг