UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Мирра Андреева мавсумдаги иккинчи WTA 500 турнири бош совринига эга чиқди 0 12:47Фьюри агар Жошуага қарши жанг ўтказилмаса, яна кетиш билан таҳдид қилди 0 12:26UFC Оқ уйдаги байрам турнирининг расмий постерини намойиш этди + ФОТО 0 12:05Суперлига. Бугун 7-тур давом эттирилади 0 11:44Белал Муҳаммад: "Чимаев ва Коста UFC камари учун жанг қилади" 0 11:23Даниэль Кормье: "Қандай қилиб бир оёқда чемпионликни қўлга киритиш мумкин?" 0 11:02Азамат Мурзакановга илк мағлубиятни тақдим этган Пауло Коста узр сўради 0 10:41Италияда ҳали ҳам ЖЧ-2026`га бориш имконияти бор экан 0 10:20Монте-Карло "Мастерс" бош соврини ва миллион доллар кимга насиб этди? 0 09:59Тайсон Фьюри: "Менга мактаб ўқувчилари қизиқ эмас!" 0 09:38"Номзодлар турнири". Синдаровни тарихий натижадан ярим очко ажратиб турибди 0 09:17"Интер" Комода ҳақиқий камбэк қилди: 0:2 ҳисоби 4:3 га айланди! 0 08:56Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни уч нафар спортчимизга мухлислик қиламиз 0 08:35Олимпиада чемпиони 11 июль куни UFC’да дебют қилади 0 08:14Таэквондо WТ бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ 0

13 апр 00:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этди

Яхши биласиз, 18-26 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда 10 нафар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 9 нафар боксчимиз совринли ўринлар учун кураш олиб боради. 


Бугун, 12 апрель куни ана шу қитъа биринчилиги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, терма жамоамиз мураббийлари, боксчиларимиз ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Тадбирни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Касимов Ойбек Омилович очиб берди. 

"Сизларни ушбу матбуот анжуманида кўриб турганимиздан хурсанмиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги номидан ушбу анжуманда иштирок этаётганимдан хурсандман. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон бокс федерацияси яқин-яқиндан янгича йўналишда фаолиятини бошлади. Аминманки, Ўзбекистон боксчилари ўзбек спортининг асосий бўлакларидан бири ҳисобланади ва шу пайтгача эришилган юксак натижаларнинг аксарияти Ўзбекистон бокс федерацияси, ҳусусан сиз боксчилар томонидан қайд этилган натижалардир. Шу муносабат билан, бизни кутиб турган нуфузли мусобақада боксчиларимизга зафарлар тилаб қоламиз. Ўйлайманки, сиз томонидан юқори қўйилган мақсадлар амалга ошади", - деди Ойбек Касимов. 


Шундан сўнг Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов сўзга чиқди. 

"Ушбу матбуот анжуманига ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Айниқса, ташкил этилаётган тадбиримизни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бораётган журналистларимизга миннатдорчилик билдираман. Бундан бир неча кун олдин ташкил этилган "Мен боксни танлайман" шиори остида ўтказилган тадбиримиз Республика миқёсида ташкил этилди. Бу бизнинг "бокс державаси" эканлигимиздан дарак бериб турибди", - деди Сакен Полатов.


Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов ҳам қитъа биринчилигига кўрилган тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди. 

"Осиё чемпионатига тайёргарлик кўнгилдагидек кечди. Бунгача Болгария ва Озарбайжонда ўтказилган иккита халқаро турнирда иштирок этиб, боксчиларимизнинг имкониятларини яна бир маротаба синовдан ўтказиб олдик. 

Терма жамоа мусобақага тайёр. Учта ўқув-машғулот йиғини олиб бордик. Биринчи босқичда жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича иш олиб борилган бўлса, иккинчи босқичда техник-тактик йўналишда иш олиб бордик. Сўнгги бир ҳафта ичида эса жуфтликлар бўйича ишладик, спарринг жанглар ташкил этдик. Энди сўнгги тайёргарлик Бангкокда бўлади. Насиб қилса, 19 апрель куни жангларга старт берилади", - деди Марат Қурбонов.


Аёллар терма жамоаси катта мураббийи Лочин Қўчқоров ҳам мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Хабарингиз бор, терма жамоамиз ёш. Шунга қарамай, 2017 йилда Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида илк маротаба олтин ва иккита бронза медалига сазовор бўлдик. Бир неча ой олдин Қозоғистонда ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этдик ва қизларимиз ўша ерда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. У ерда Украина, Қозоғистон вакиллари билан жанглар ўтказдик. Спортчиларимизда иштиёқ катта. Мусобақага Ўзбекистон бокс федерацияси базасида, шунингдек "Янгиобод" ўқув базасида машғулотлар олиб бордик. Бангкокдаги Осиё чемпионатида камида икки йил олдинги натижани такрорламоқчимиз", - деди Лочин Қўчқоров. 


Шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси Малик Бабаев ҳам мусобақага тайёргарлик жараёни, ташкилий масалалар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

"Ўтган йилнинг ноябрь ойида AIBA Конгресси бўлиб ўтди. Ўша йиғилишда 7 нафар ҳамюртимиз ташкилот комиссияси аъзолигидан жой олди. Сўнгги йилларда қўйилган халқаро ҳамкорлик алоқалари ўз самарасини бермоқда. Олдинда саралаш мусобақалари кутиб турибди. Бизнинг мамлакатимиз ҳам нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш истагини билдирган. Шуниси аниқки, бокс Олимпия ўйинлари дастурида бўлади. Яқинлашиб келаётган Осиё чемпионати биз муҳим мусобақаларга, жумладан Олимпиадага қай тарзда тайёргарлик олиб бораётганимизни кўрсатиб беради", - деди Малик Бабаев. 

Шундан сўнг Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчи ва мураббийлар таркиби таништирилди. 

Унга кўра, қитъа биринчилигида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:   

                                     

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов           

- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов                 

- 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов       

- 60 кг: Шукуржон Раҳимов                

- 64 кг: Шунқор Абдурасулов           

- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров             

- 75 кг: Исроил Мадримов                     

- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов                

- 91 кг: Санжар Турсунов                      

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов


Бош мураббий: Марат Қурбанов.

        


Аёллар:

- 48 кг: Фотима Турсунбоева

- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова

- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева 

- 60 кг: Райхона Қодирова

- 64 кг: Мафтуна Мелиева 

- 69 кг: Шаҳноза Юнусова

- 75 кг: Мавлуда Мавлонова 

- 81 кг: Эъзоза Мелиева 

Мураббий:  Лочин Қўчқоров


Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 апр 08:33:28
Jalol Axmedov
Qozoq saytida har bir bokschimiz haqida malumot ob ozlari bilan solishtirishyapti rosa avjida chiqyapti maqolalar zor ishlashyapti lekin Konor Habib haqida maqolalar yoq chunki ularga qiziqmas bu. Osiyo chempionatini intizorlik bilan kutamiz har bir jangdan song taxliliy maqolalar chiqadi ulardan organish kerak bogan tomonlar ham bor ...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг