UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқовда ҳам ғалаба 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0 09:43Таэквондо терма жамоамиз "Albanian Open" турнирида қатнашади 0 09:17Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади 0 08:39Asian Boxing ташкилоти 2026 йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди 0 08:14Ўзбекистонлик спортчи маррага иккинчи етиб келган бўлса-да, Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди. Қандай қилиб? 0 22:36PFL Champions Series: Мирафзал Аҳтамовнинг бразилиялик рақибга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 19:33Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди? 0 19:12"Керакли ўзгаришларни қилдим, буни уддалайман". Перейра Анкалаевга қарши бўлажак реванш ҳақида гапирди 0 18:51"Телефонлар ўчирилади". Конор Оқ уйдаги жангига қандай тайёргарлик кўриши ҳақида гапирди 0 18:30"Учинчи дивизионда чемпионлик? Аввал ўз камаримни қайтиб оламан" - Перейра 0 18:09Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади 0 17:48Двалишвили Сэндхагендан сўнг ким билан жанг қилмоқчи? 0

07 июл 18:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси Профсор Роримша ҳақида нималар биламиз?

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Спортчиларимизнинг иштироклари борасида, -91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Профсор Роримша ҳақида турли саволлар пайдо бўлди.

Ушбу саволларга Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти аниқ ва тиниқ қилиб жавоб келтириб ўтди:

"Биз вазиятга аниқлик киритиб ўтамиз. Биринчидан, спортнинг бокс турида Ўзбекистон ҳеч қандай легионерлар хизматига муҳтож эмас, чунки боксда Ўзбекистон нафақат Осиёда, балки жаҳонда етакчи мамлакатлардан саналади. Буни сўнгги йилларда қайд этилаётган натижалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Сўнгги икки йилни оладиган бўлсак Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам, Тошкентда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам, бугун Таиландда якунига етган ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ҳам Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эггалади.

Иккинчидан, Профсор Роримша асли бухоролик Гуландом Рахматова ва АҚШ фуқароси Рорумеша Ибрагим Суведиларнинг фарзанди бўлиб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. 1999 йилнинг 24 январида туғилган. Боксдаги биринчи устози Улуғбек Қиличев. Ҳозирда ҳам ушбу мураббий қўл остида Бухорода шуғулланиб келмоқда. Бугунги ғалабасига қадар Профсор Роримша шунингдек, 2015 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин, худди шу йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Энди ўз шахсий коллекциясига ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалани ҳам қўшиб қўйди.



Биз яқин келажакда Профсордан энди миллий терма жамоа таркибида, катталар ўртасидаги нуфузли мусобақаларда ҳам ана шундай муҳим ғалабаларни кутиб қоламиз ва ишонамизки у ҳали узоқ вақт давомида жаҳонинг энг йирик спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олади", - дейилади ташкилот расмий сайтида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
07 июл 23:25:16
ZOHIDJON ABDURASULOV
Xushnudbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu bolani bir vaqtlar sport kanalida o'zbekcha intervyu berganida ko'rgandim.
Osmirlar o ch dan keyin korsatudi mallades asli bu kubalik bogan uni boks zalida bir murabbiy korib qolib bokscga chaiqrgan ozi esa basketbolga qiziqgan ozi aytudi owa intervyuda keyin esa owa odamni gapi bn boks taanlagan va adawmaganini aytgan mallades ozbekcha gapirgan owanda onamga ham bu bola yoqgan bizni oilada boks muhlisi hamma
Rio i tigers orqali muhlis bob qogan hamma futboldan qu maqulda
+1   
07 июл 19:07:23
Ангрен
Нима бугандаям биз хозирда огир вазнларда жахон даражасидаги боксчиларга эга эмасмиз. Умидимиз шу ёшлардан, ким булишидан катъий назар.
   
08 июл 19:24:52
I will Chempion
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима бугандаям биз хозирда огир вазнларда жахон даражасидаги боксчиларга эга эмасмиз. Умидимиз шу ёшлардан, ким булишидан катъий назар.
Gapingizga qo'shilaman og'ir vaznda ham kuchli bokschilarga ega bo'lishimiz shart. Kim bo'lishidan qatiy nazar. shundagina bayrog'imiz jahon arenalarida yanayam balandroqqa ko'tariladi
   
07 июл 23:28:20
Ихтиёр
бизга огир вазнда айнан шунака боксчилар керак. мен термага 91кгда шуни олса керак деб уйлагандим, лекин ОЧда 98йилдан кичиклар катнашиши мумкинмас деб белгилаб куйишганди.
   
07 июл 23:24:46
Ихтиёр
Узбекча гапиради, бухороча шевада. Менга уни бокс тушиши ёкади. Куркмасдан дадил бориб уришади. ЖЧ ярим финаоида германияликка юткизиб куйганида катта сенсация деб кабул килишганди.
   
07 июл 21:32:09
СПОРТ
Онасига рахмат айтамиз ундай булса!!! (хазил)
   
07 июл 20:04:07
Xushnudbek
Bu bolani bir vaqtlar sport kanalida o'zbekcha intervyu berganida ko'rgandim.
   
07 июл 19:33:21
Sulaymon
Umid qilamiz professional boksda ham yetakchi bo'lamiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг