UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

28 дек 12:45
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси фаолияти тўғрисида маълумот

Чим устида хоккей Ўзбекистонда ўтган асрнинг 70 йилларидан буён ривожланиб келмоқда.

Ўтган вақт мобайнида аёллар ва эркаклар жамоалари нуфузли Халқаро мусобақаларда яхши натижаларни кўрсатиб келмоқдалар.
Халқаро ва Осиё федерациясига 1991 йилдан аъзо бўлиб кирган.

Ҳозирда ушбу спорт тури билан Республикамизнинг 6 та ҳудудида - Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида шуғулланиб келмоқдалар. Умумий шуғулланувчилар сони 1700 нафардан зиёд. Республикамизда чим устида хоккей бўйича 70 зиёд мураббийлар фаолият кўрсатиб келадилар. Улардан 3 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар: Патидинов Ойбек, Маматказин Ринат, Козимов  Бахтиёр.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги” ПҚ-2821-сон қарорига асосан федерацияга “Халқ банки” ва “Ўзбекенгилсаноат” АЖ федерацияга ҳомий ташкилот сифатида бириктирилди. Ҳозирги кунда “Халқ банки” томонидан белгиланган ҳомийлик маблағларини ўз вақтида тушуриб берилди. Тушган маблағлар доирасида федерациянинг календар режаси, харид қилиш режалаштирилган спорт инвентарлари ва анжомлари рўйхати ва федерациянинг маъмурий ва устав бўйича харажатлар белгиланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига тақдим этилган харажатлар сметасига асосан маблағлар тадбирларни ташкил этиш ҳамда спорт тадбирларида иштирок этиш харажатларига, спорт инвентарлари ва анжомлари, илмий методик ҳамда тиббий биологик таъминоти бўйича харажатларга, федерация маъмурий ва устав харажатларига  ажратиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани 204-умумий ўрта таълим мактабига қарашли бўлган футбол майдони федерацияга ўтказилди. Бугунги кунда мазкур майдон ўрнига чим устида хоккей майдони ва қўшимча бинолар барпо этиш мақсадида смета лойиҳа ишлари бошлаб юборилди.

2018 йил Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастуридан чим устида хоккей ўрин олган. 2018 йилнинг апрел ойида Тайланда қизлар ўртасида, Омон давлатида ўсмирлар ўртасида ушбу ЎОИга лицензион мусобақалар бўлиб ўтади. Ҳозирда 2 таркибда терма жамоалар шакллантирилиб январ ойидан бошлаб Тошкентда, Қозоғистонда ва Белорусияда ўқув машғулот йиғинлари ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг