UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

14 окт 13:18
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон клуби КХЛда иштирок этадими? Olamsport.com аниқлаштиради!

Теглар :  Хоккей
Бундан бир неча кун олдин КХЛда Ўзбекистондан жамоа қатнашиши ҳақида хабар тарқалганди.

Olamsport.com сайти мухбири Азиз Тўхтамуродов ушбу хабар ҳақиқатга қанчалик яқин эканлигини билиш мақсадида "Бинокор" жамоаси бош мураббийи Алишер Азимов билан алоқага чиқди.

"Айни пайтда маҳаллий ёшлардан иборат жамоамиз бор. Улар пойтахтимиздаги муз саройларининг бирида машғулот олиб боришяпти. Йигитлар Қозоғистондаги турнирларда қатнашиб келишмоқда", - дея сўз бошлади Азимов.

Бундан бир неча ой муқаддам ижтимоий тармоқ орқали чет элда хоккей билан шуғулланаётган ўзбекистонликларни жамоамизга жалб этиш мақсадида эълон бергандик. Ана шундан сўнг дунёнинг турли мамлакатларидан бизга мурожаатлар бўлди. Уларнинг аксарияти айни пайтда Россияда хоккей билан шуғулланаётган юртдошларимиз эди. Шунингдек, АҚШ, Беларусь, Қозоғистонда яшаб, хоккей ўйнаётган ватандошларимиз ҳам "Бинокор" шарафини ҳимоя қилиш истагини билдиришди.  



"КХЛ? Албатта, бундай ғоя режамизда бор. Барчаси "Хумо" аренаси очилганидан сўнг аниқ бўлади. Очилиш маросимида биз ўзбек хоккейчиларининг нималарга қодир эканлигини намойиш қилиб бермоқчимиз. Мақсадимиз жиддий. Насиб қилса, ўзбек жамоаси Континенталь Хоккей Лигасида иштирок этади. Бунинг учун йигитларимизнинг куч ва иқтидорлари етарли.



Режага кўра шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон хоккей федерацияси очилиши керак. Ана шундан сўнг биз Халқаро хоккей федерациясига аъзо бўлиб, қитъа ва жаҳон миқёсидаги турнирларда иштирок эта олишимиз мумкин", - деди Азимов.

Маълумот учун:

Азимов Алишер Акрамович

1968 йил 10 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

- Ўзбекистонда хоккейни қайта ташкил этган.

- "Бинокор" хоккей клуби таъсисчиси

- "Бинокор" хоккей клуби бош мураббийи.

Ўз вақтида "Бинокор"нинг болалар спорт клубида хоккей сир асрорларини ўрганган. Чет эл хоккей лигаларида легионер сифатида ўйнаган. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
14 окт 15:23:07
Ангрен
Яхши Алишер ака, катта ишга бел боглабсиз, омадизи берсин...
   
14 окт 17:56:36
Xushnudbek
Olamsport.com аниқлаштиради! Manimcha Olamsport birinchi marta o'zi aniqlashtirdi shekili xabarni :)))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг