UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0

17 май 11:28
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финалнинг тўртта ўйини жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан жой олган учрашувларнинг вақти аниқ бўлди.

Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари иштирокидаги 3 та учрашувни 17:00 га белгилади. Бунда учрашувлар ифторлик вақтигача якунига етиб улгуради.

Суперлига ўйинлари иш кунида 18:00 дан эрта бошланмаслиги белгилаб қўйилганди. Про-Лига клублари эса ўзаро келишиб, учрашувлар вақтини тайин қилиб келаётганди. “Спорт” телеканали бу сафар Про-лиганинг “Ифтихор” ҳамда “Динамо” жамоалари иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишни лозим деб топди ва кубок доирасидаги бу икки жамоа ўйинларини 17:00 га қўйишни сўради.

Шу орқали футбол мухлислари Ёшлар Иттифоқи асосида тузилган “Ифтихор” клуби ҳақида маълумотга эга бўлиб олади. Айни вақтда мазкур жамоа томонидан қурилаётган стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмаган. Етган тақдирда ҳам, уни ИИВ ҳамда ПФЛ комиссиялари алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиши керак бўлади. Шунингдек, янги стадиондан трансляция уюштириш имкониятини МТРК вакиллари текширувдан ўтказиши лозим. Бу ишларни 29 май санасигача якунлаш учун ҳозир анча кеч. Шундан келиб чиқиб, “Ифтихор” — “Пахтакор” ўйини Олтиариқдаги Суперлига талабига жавоб бермайдиган стадионда эмас, балки Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо” клуби “Қизилқум”га қарши кураш олиб боради. Самарқанд шаҳри аҳолиси катта футболни соғиниб қолгани сир эмас. Айни вақтда “Динамо”нинг Про-Лигадаги иштирокини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, “Спорт” телеканали Самарқанддаги футбол учрашувини ҳам жонли намойиш этиш истагини билдирди. Бу ўйин ҳам ифторлик вақтига қадар якунига етиб улгуради.

Нукусдаги учрашув стадион ёритиш тизимидаги муаммолар туфайли 17:00 да старт олади. ПФЛ Суперлига клубларининг олдига бу борада талаб қўйган, Про-лига клублари амал қилиши керак бўлган талаблар эса яқин кунлар ичида эълон қилинади. Бунда Про-лига клублари босқичма-босқич ривожланиб бориши кўзда тутилади.

Ўзбекистон Кубогининг қолган учрашувлари худди Суперлигадаги ҳолат каби старт олади. Яъни, улардаги танаффус ифторлик вақтига тўғри келади. Шундай қилиб, “Спорт” телеканали 1/8 финал босқичининг жами 4 та учрашувини жонли кўрсатади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

29 май (сешанба)

17:00  “Ифтихор” — “Пахтакор” (live)

17:00  “Орол” — “Андижон”

19:02  “Бунёдкор” — “Сўғдиёна” (live)

19:22 “Машъал” — “Сурхон”


30 май (чоршанба)

17:00  “Динамо” — “Қизилқум” (live)

18:57  “Қўқон-1912” — “Нефтчи”

19:03  АГМК — “Насаф” (live)

19:03  “Локомотив” — “Шердор”

1/8 финал босқичи ғолиблари фақатгина битта ўйин орқали аниқланади. Яъни, учрашув асосий ва қўшимча дақиқалари дуранг билан якунига етса, пенальтилар сериясига навбат берилади.

Мазкур ҳолат жонли эфир режаларига тегишли тартибда ўзгартириш киритиши мумкин. Агар биринчи ўйинлар қўшимча дақиқаларга қадар чўзилса, у ҳолда “Спорт” телеканали вазиятдан келиб чиқиб иш кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг