UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0

26 авг 15:06
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 4та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Осиёнинг кучли терма жамоалари билан музокаралар олиб борилди. Натижада, 20 ноябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Учрашув Австралия мамлакатида бўлиб ўтади.

Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, кўплаб терма жамоалар Осиё Кубогига Австралияда тайёргарлик кўришга қарор қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам айнан шундай тайёргарлик доирасида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг