02 мар 16:01
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси легионери ўз клуби сафида жароҳат олди.
БААнинг "Дибба Ал Фужайра" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик футболчи Абдулла Абдуллаев 7 февралдан буён майдонга тушгани йўқ. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Абдуллаев жароҳат олиб тахминан 1,5 ой муддатга сафдан чиққан.
"Дибба Ал Фужайра" 21 ва 27 февраль кунлари БАА чемпионати доирасида иккита ўйин ўтказди. Абдуллаев иккала ўйин қайдномасидан ҳам ўрин олгани йўқ.

Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар