UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Рио-де-Жанейродаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:55Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди 0 17:34Царукян: "Топурия менга ютқазишини сезмоқда, камарни топшириб қўйгани яхшироқ" 0 17:13Разамбек Жамалов Баҳодир Жалолов билан ҳордиқ чиқармоқда (ВИДЕО) 0 16:52Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди 0 16:31Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти 0 16:11Дю Плесси: "Чимаев зўр курашчи, лекин бу ММА" 0 15:50Терма жамоамиз дзюдочилари машғулотларда кучга ишлашяпти (ФОТО) 0 15:29Имавов нима учун дю Плесси — Чимаев жанги учун захира жангчи бўлишдан бош тортганини айтди 0 15:08"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида 0 14:47"Ислам Махачев жуда қийин вазиятда" - Соннен 0 14:26Милан ва Кортина д'Ампеццо-2026 қишки Олимпия ўйинлари бошланишига 6 ойдан камроқ вақт қолди 0 14:05Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди 1 13:44U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди 0 13:23Хотамбек Бойназаров: "Хамзатнинг ўзи сени UFC'га ўтказаман, деди" 0

25 май 18:02
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖнинг Туркияга қарши ўйин учун таркиби қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида 3та ўртоқлик ўйини ўтказади.

Дастлаб, 2 июнь куни Аланья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши, кейин эса 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.

Мазкур ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз 28 май куни Тошкентда йиғинга киришади. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар номи Суперлиганинг 10-туридан кейин 27 май душанба куни эълон қилинади. Чунки шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтадиган тур учрашувларида миллий терма жамоага номзод бўлган футболчилар жароҳат олиб қолиши ва бошқа кутилмаган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли Эктор Купер тўлиқ рўйхатни эълон қилиш учун Суперлиганинг 10-тури якунига етишини кутишга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май куни Тошкентда бошланадиган йиғин давомида "Сity Palace" меҳмонхонасида жойлашиб, "Жар" стадионида машғулот олиб боради. 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олади. У ерда 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади.

7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. 12 июнь куни эса йиғин якунига етади ва терма жамоага жалб қилинган футболчилар ўз клубларига қўйиб юборилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг