UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

28 дек 19:31
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖнинг янги либоси бизга бегона эмас ФОТОФАКТ

Кеча МОҚ анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги-2019 ва ЖЧ саралашида киядиган янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё кубоги-2019да фойдаланадиган либослари ФОТОГАЛЕРЕЯ

Германиянинг "Jako" ("Yako" ўқилади) компанияси томонидан тақдим этилган форма ўзбек футболига бегона эмас. Қуйида шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.


Бу "Jako"нинг 2015 йилдаги дизайни бўлиб, Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футзал ва аёллар жамоалари 2016 йилги мавсумда айнан мана шу либосларда ички чемпионат беллашувларида иштирок этишган.


Эътиборлиси, "қалдирғочлар"нинг асосий жамоаси бу дизайндаги формадан умуман фойдаланмаган ва улар буни фақатгина футзал ва аёллар жамоаларига раво кўришган.


Ўзбекистон МТЖнинг янги либосини "Jako" компаниясининг расмий сайтида 15,99 еврога сотиб олиш мумкин.



Бу эса "Jako"нинг энг охирги дизайндаги либослари. Нархлар ҳам 3 йил олдинги дизайндан фарқ қилади.


Солиштириш учун ОК-2019да иштирок этадиган бошқа бир терма жамоа Суриянинг либоси янги дизайнда ва "Jako" компанияси расмий сайтида 29,99 евро эвазига сотиб олиш мумкин.


Бу эса Сурия терма жамоаси формасининг гедра ва шортлари нархи.

Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг