UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

26 фев 13:13
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб борди

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.

Любинко Друлович шогирдлари кеча Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб боришди. Эндиликда вакилларимиз Туркияда машғулотларни давом эттиришади. Терма жамоамиз делегацияси "Limak Eurasia" меҳмонхонасига жойлашган.

Туркияда Олимпия терма жамоаси аъзолари назорат ўйини ўтказиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 27 февраль куни футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг