UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

25 янв 16:58
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг сербиялик янги бош мураббийи Друлович журналистлар саволларига жавоб қайтарди

Теглар :  ФутболДрулович
Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига сербиялик Любинко Друлович бош мураббий этиб тайинланди.

Бугун, 25 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Олимпия терма жамоамизнинг янги мураббийи ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

«Авваламбор барчага салом. Бу ерда эканлигимдан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бир ой олдин бу ерга келиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳақидаги лойиҳа билан танишиб чиққандим. Ушбу лойиҳа менда жуда яхши таассурот қолдирганди. Шу сабабдан ҳам мен шартнома имзоладим. Умид қиламанки, биз ўз мақсадимизга етамиз», – деб сўз бошлади мураббий.

Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мураббийга мурожаат қилишди.

Терма жамоамиз ҳақидаги фикри

Шуни таъкидлашим лозимки, ёшлар ўртасида ўтказилган сўнгги Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда яхши ҳаракат қилди ва чемпионликка эришди. Бу албатта осонлик билан қўлга киритилмаганини биламан. Янги шакллантирадиган Олимпия терма жамоамизда ўтган йилги таркибдан узоғи билан 7-8 нафар футболчи ўйнаши мумкин. Бу эса биз ҳали кўп ишлашимиз лозимлигини билдиради. Умид қиламанки, янги терма жамоани шакллантиришда ортиқча муаммоларга дуч келмаймиз.



Осиё чемпионатининг саралаши ҳақида

Олдимизда икки ой вақт бор. Биринчи галдаги вазифамиз саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказишдир. Учрашувлар Ўзбекистонда бўлади ва биз ушбу баҳсларда ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олишимиз талаб этилади. Насиб этса, бу вазифани албатта уддалай оламиз.

Мураббийлар штаби

Мураббийлар штаби ҳақида гапирадиган бўлсам, бу борада менга икки нафар сербиялик мутахассис ёрдам беради. Шунингдек, Равшан Ҳайдаров ҳам терма жамоамизда фаолият олиб боради. Сербиялик ёрдамчиларим рус тилида мулоқот қила олишади. Бу ишимизда катта аҳамиятга эга – бир-биримизни тушунишимизда, юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда бу ёрдам беради. Равшан Ҳайдаров билан эса 1 ой олдин Тошкентга келганимда суҳбатлашгандим. У Олимпия терма жамоаси учун номзод футболчиларни яхши танийди. Шу сабабдан ҳам у жамоамиз учун ёрдам бера олади деб ҳисоблайман.



Саралаш ўйинларигача улгурамизми?

Терма жамоани Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрлаш учун икки ой етарли деб ўйлайман. Февралда Тошкентда йиғиламиз. Кейин эса Испаниядаги ўқув-машғулот йиғинларида қатнашамиз. Мазкур йиғинда ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказамиз.

Саралаш босқичидаги рақиблар ҳақида

Қитъа чемпионатининг саралаш баҳсларида бизга қарши майдонга тушадиган рақибларимиз ҳақида айрим маълумотлар бор. Шуни қайд этишим лозимки, бизда яхши мураббийлар штаби шакллантирилмоқда. Биз биргаликда рақибларимиз ҳақида янада кўпроқ маълумот тўплаймиз ва ўрганиб чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг