UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0

11 фев 15:39
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда ФОТО

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб боришмоқда.

Мазкур йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда.

Йиғин давомида олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида юкламалар беришмоқда. Кеча навбатдаги машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулот давомида футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат ўйини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. 

Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

16 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"

19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А"

21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг