UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Богдан Гусков: "Анкалаев билан жанг ҳаётимни ўзгартириши мумкин" 0 18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0

08 авг 16:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида янги раҳбарият иш бошлади

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси расмийлари, федерация аъзолари, спортчилар ва мураббийлар иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг фаолияти, шу кунга қадар бажарилган ишлари ва келгуси йилда ташкиллаштирилиши режалаштирилаётган мусобақалар тўғрисида ҳисобот берилди ва Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига номзодларни тақдим этди. Бу номзодлар якунда бир овоздан сайландилар. 

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов келажакда ўзбек профессионал боксини ҳам жаҳон даражасига чиқариш керак эканлиги ҳамда биргаликда истиқболли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. 

Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси иш фаолиятини янада жонлантириш мақсадида, федерация раислигига “Real haus” компанияси рахбари Юнусов Исроил, раис биринчи ўринбосари этиб Абдуллоҳ Сагдиев, Владимир Шин эса раис ўринбосари лавозимига сайландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг