UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор 0 11:48Ёш стол теннисчиларимиз Жаҳон чемпионатида АҚШни мағлуб этишди 0 11:27Prezident Kubogi. Нодирбекда яна ғалаба, Ниғматов шов-шувли тарзда Парҳам Мақсудлуни ютди 0 11:06Шоҳжаҳон Эргашев янги йил олди Японияда жанг қилиши мумкин 0 10:45ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3 та гол урди 0 10:24Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:03Асламжон Ортиқов ONE FC'даги олтинчи ғалабасини қўлга киритди 0 09:42Саиджамшид Жафаров проф боксда дебют қилади. Сана, манзил ва рақиб маълум + ПОСТЕР 0 09:21"Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик 0 09:00Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:39Конор Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди, унга катта жарима белгиланди 0 08:18Манба: Шаҳрам Ғиёсовнинг Эймантас Станионисга қарши чемпионлик жангининг эҳтимолий санаси ва манзили маълум 0 07:54"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 07:32Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионати ўтказиладиган Баҳрайнга жўнаб кетишди 0 20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0

22 авг 14:48
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Гимнастика, Теннис, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Эшкак эшиш, Бошқалар, Стол тенниси, Токио-2020

Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасида: якунлар, статистика ва таҳлил

Бразилияда бўлиб ўтган 31-ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди.


Ушбу Олимпиада чин маънода ҳамюртларимиз учун омадли келди. Келинг, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаларидан бирида юртдошларимизнинг иштироклари ҳақида батафсил тўхталамиз.

Рио Олимпиадасида 70 нафар спортчи 14 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Спорт турлари:

Енгил атлетика

Бокс

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш

Бадиий гимнастика

Спорт гимнастикаси

Дзюдо

Академик эшкак эшиш

Ўқ отиш

Сузиш

Стол тенниси

Таэквондо

Теннис

Оғир атлетика

Кураш




Олимпиаданинг очилиш маросимида боксчимиз Баҳодир Жалолов байроқдор вазифасини бажарди.


Ушбу Олимпиадада мустақил Ўзбекистон тарихида медаллар жамғариш борасида рекорд натижа қайд этилди. Спортчиларимиз 13 та медални қўлга киритишди. Шулардан 4 таси олтин, 2 та кумуш ва 7 таси бронза эканлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим.

Совриндорларимизнинг умумий руйхати билан ушбу жадвалда танишишингиз мумкин:

Медал тури   

Исм шарифи                     

Спорт тури              

Медал қўлга киритилган сана

Олтин

Ҳасанбой Дўстматов

Бокс

14 август

Олтин

Руслан Нуриддинов

Оғир атлетика

15 август

Олтин

Шаҳобиддин Зоиров

Бокс

21 август

Олтин

Фазлиддин Ғоибназаров

Бокс

21 август

Кумуш

Шаҳрам Ғиёсов

Бокс

17 август

Кумуш

Бектемир Мелиқўзиев

Бокс

20 август

Бронза

Диёрбек Ўрозбоев

Дзюдо

6 август

Бронза

Ришод Собиров

Дзюдо

7 август

Бронза

Рустам Тўлаганов

Бокс

13 август

Бронза

Элмурат Тасмуродов

Юнон-рум кураши

14 август

Бронза

Муроджон Аҳмадалиев

Бокс

18 август

Бронза

Ихтиёр Наврузов

Эркин кураш

21 август

Бронза

Магомед Ибрагимов

Эркин кураш

21 август


Кўриниб турибдики, ушбу Олимпиадада энг кўп медални боксчиларимиз қўлга киритишди. Чарм қўлқоп усталаримизнинг 7 нафари Риодан медал билан қайтишга муваффақ бўлмоқдалар. Улар: Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров (олтин), Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев (кумуш), Рустам Тўлаганов (бронза), Муроджон Аҳмадалиев (бронза). Ушбу натижа Олимпиададаги бокс мусобақаларидаги энг зўр натижадир. Спортнинг ушбу турида медал жамғариш бўйича улар Куба, Қозоғистон ва Россиядан ташриф буюрган рақибларини ортда қолдира олдилар.



Шунингдек, икки нафар дзюдочимиз: Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собировлар Олимпиаданинг дастлабки икки кунида бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек спорт мухлисларини хурсанд қилишди.

Оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов ўзига билдирилган ишончни оқлай олди ва Олимпиада рекордини қайд этган ҳолда, олтин медал соҳибига айланди.

Элмурот Тасмуродов юнон-рум кураши баҳсларида бронза медалини қўлга киритган бўлса, Олимпиаданинг сўнгги кунида икки эркин курашчимиз Ихтиёр Наврузов ҳамда Магомед Ибрагимовлар ҳам бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига медаллар қўшиб қўйишди.

Яна бир факт - Олимпиададаги медалларнинг барчасини эркак спортчиларимиз қўлга киритишди.

Маълумот учун, аёл спортчиларимиздан сўнгги маротаба Екатирина Хилько 2008 йили Пекинда бўлиб ўтган Олимпиадада батутда сакраш баҳсларида бронза медалини қўлга кирита олганди.


Спортчиларимиз ичида энг ёши - таэквондочи Нигора Турсунқулова бўлди (17 ёш). Ёши энг катта спортчимиз эса гимнастикачи Оксана Чусовитина (41) эканлигини барчамиз биламиз.

Спортчиларимизнинг ёшлари фоизлар бўйича:


16-20 - 17%

21-25 - 39%

26-30 - 34%

31-40 - 9%

40дан катта - 1%


Медаллар жамғариш бўйича умумий жадвалга назар ташлайдиган бўлсак медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам 21-ўринни эгаллаб турибмиз. Бу кўрсаткич билан Осиёда 4-ўрин, МДҲда 2-ўрин, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгалладик.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
22 авг 15:34:43
Muxlis_UZ
Qoyil!!! O'zbekiston olg'a!!!
+1   
22 авг 20:35:09
yahyo
Qozoqlardan utdik manimcha.
+1   
22 авг 18:17:35
Oq boʻrilar
Ha! Bu Olimpiada haqiqattan unutilmas boʻldi. Turli darajali medallar, yangi rekordlar, ajoyib va takrorlanmas hayajonli onlar! Bu lahzalar uchun boringni bersang arziydi.

Men barcha gʻolib va sovrindor sportchilarimizni yana bir bor tabriklab, kattadan katta rahmat aytmoqchiman. Barchangiz oʻz peshona teringiz bilan ega chiqqan medallarning haqqoniy egalarisizlar! Sizlar oʻz ishining haqiqiy masterlari hisoblanasizlar! Biz sizlar bilan faxrlanamiz! Keyingi musobaqalar va kelasi Olimpiadalarda ulkan muvaffaqiyat va omad tilayman! Gʻalabalar davomli boʻlsin!!! Shu oʻrinda ushbu sportchilarimizni tarbiyalab voyaga yetkazgan ota-onalari, uztoz-murabbiylari, federatsiya rahbar va federatsiya azolari, umuman ushbu sportchilarimizga aloqador barcha-barchaga oʻz minnatdorchiligimni bildiraman. Barchangizga rahmat. Gʻalaba muborak!!!

Medal ololmagan sportchilarimizga ham rahmat. Ular ham harakat qilishdi, ammo bu harakatlar medallar uchun kamlik qildi. Nima ham derdik bu hayot, bu sport. Bazilariga omad, bazilariga tajriba, bazilariga esa tirishqoqlik yetishmadi. Shunday boʻlsa ham ulardan xafa boʻlishga haqqimiz yoʻq. Bazi ogʻzi boʻsh, kaltafaxmlar bu sportchilarimizni sayyoh, tekinxoʻr, muttaham deb ogʻizlariga keganini gapirdilar. Xuddiki biror ishni qoyillatib qoʻyganday. Undaylarni vatanparvar deb boʻlmaydi. Unaqalar vatanimizning medallariga, yutuqlariga va yaxshi kunlariga sherik boʻlishni biladi. Omadsiz kunlarda qochadi. Ularga xudoning oʻzi insof bersin.

Hurmatli sportchilar, keyin Olimpiadaga shunday tayyorlaningki omad sizlarni izlasin, medallar kuksingizni bezasin. Aziz yurtdoshlar kelin ularni ham qoʻllab quvvatlaylik. Ular hozir tushkun ahvolda. Bizning daldamizga muhtoj. Biz ularga ishonamiz. Axir ular bizning yurtdoshlarimiz, bizning boʻlajak chempionlarimiz.

Olgʻa Oʻzbekiston, Oʻlgʻa kelajagi buyuk davlat!!!
Gʻalaba muborak!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг