UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

31 дек 09:01
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудий бўлимлари фаолияти таҳлили

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудий бўлимларининг якунига етиб бораётган 2025 йилги мавсумдаги фаолияти кўриб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра, республика бўйича жами 307 нафар спортчи турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга тайёрлаб берилган. Улар кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларидан ўрин олган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятига тегишли бўлиб, 62 нафар дзюдочи терма жамоа таркибига киритилган. Бухоро (39), Қашқадарё (38) ва Тошкент шаҳри (32) юқори натижаларни қайд этган ҳудудлар қаторида эътироф этилди. Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятида ҳам бу борада ишлар ижобий кўринишда. Бу йил Сирдарё вилоятида ҳам ўсиш кўзга ташланди.   

Ҳудудларда хориждан таклиф этилган мураббийлар фаолият юрита бошлади. Бу ҳам албатта, ўз самарасини беради. Президент Қарори билан ташкил этилган Урганч ва Денов дзюдо маҳорат мактаблари тарбияланувчилари қисқа фурсатда халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди. Жорий йилда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг йиллик тақвимига "Uzbekistan Judo Tour" ва "Judo Kids" мусобақалари қўшилди. Бу ҳам ҳудудларда дзюдо оммавийилиги ва ривожланишига хизмат қилмоқда.  

2026 йилда Бухоро ва Хоразм вилоятларининг тизимли равишда олиб бораётган ривожланиш тажрибаси қолган ҳудудларга ҳам тадбиқ этилади. Бу орқали нисбатан оқсаётган вилоятлардаги дзюдо ривожи йўлидаги ислоҳотларда ҳам ўзгариш ва бунинг ортидан ўсишга эришиш мақсад қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг