UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Майк Тайсонни судга беришди, ундан 1,5 миллион доллар талаб қилишмоқда 0 13:29Аббосбек Файзуллаев ТОП-5дан жой олди 0 13:08Фарғонадаги спорт муассасаларининг фаолияти ўрганилди 0 12:47UFC чемпиони Илия Топуриянинг янги вазнга ўтаётгани тасдиқланди 0 12:26Пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди 0 12:05Расман! "Пахтакор" Ироқ терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди 0 11:44Теренс Кроуфорд Исроил Мадримов билан жангни эслади 0 11:23Октагонга чиққанига ҳали кўп бўлмаган Мовсар Евлоев UFC'дан яна жанг сўради 0 11:02Мезбонлар сўнгги кун қўлга киритилган 3 та олтин эвазига якунда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 10:41Конференциялар лигасида 5-турга якун ясалди 0 10:20Машҳур мураббий Исроил Мадримовнинг жанги бекор қилинганига муносабат билдирди 0 09:59Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов кучли учликда якунлади, Абдумалик Топ-8`да 0 09:38Шавкат Раҳмоновни "каламуш" деб аташди 0 09:17Европа лигаси. "Лацио", "Лион", "Реал Сосьедад"дан ғалаба, "Тоттенхэм"дан дуранг ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 08:56Богдан Гусков Жонни Уокерга қарши жанги учун россиялик машҳур спортчи билан бирга тайёргарлик кўряпти + ФОТО 0

09 апр 10:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистон спорт курашлари тарихи ва унинг ёрқин саҳифалари

Ўзбекистон Спорт курашлари Ассоциациясига 1992 йилда асос солинган.

1993 йилда United World Wrestling – Бирлашган кураш дунёси (аввалги номи FILA)га тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган. Айнан ўша йилдан эътиборан Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатларида мустақил равишда мунтазам иштирок этиб келяпти.

Ўзбекистон спорт курашлари тарихига назар ташласак, унда кўплаб машҳур спортчилар бўлган. Улар орасида 1972 йилги Мюнхен Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Рустем Казаков, уч карра СССР ҳамда Европа-1982 чемпиони Василий Аникин, беш карра СССР ва Европа-1984 чемпиони, жаҳон чемпионатларининг бир неча бор совриндори Камил Фаткуллин, шунингдек, Ҳамид Воҳидов, ака-ука Курсат ва Рифат Аблаев, Владимир Ульяшкин ва бошқаларни алоҳида эътироф этиш ўринли бўлади. Номлари тилга олинганлар спорт курашлари бўйича ўзбек мактаби пойдеворини қўйишган десак асло муболаға бўлмайди.

Шу ўринда фахрий курашчиларимиздан бири, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Ҳамид Воҳидов ҳақида маълумот берамиз. Ҳамид ака бутун ҳаёт ва фаолиятини Ўзбекистонда юнон-рим курашининг оммалашишига сарфлади. У қийинчиликларга тўла суронли йилларни шундай эслаган эди: “Биз қийин даврни бошдан кечирдик. Машғулотлар мат, яъни кураш гиламида эмас, балки матраслар устида ўтказиларди. Бухорода эса вазият бундан ҳам аянчли аҳволда эди. Кураш майдонида ердан 30 сантиметр чуқурликда бўлиб, ичига опилка, яъни тахта қириндиси тўшалганди”.

Ҳамид Воҳидов Бухоро шаҳрида дунёга келган. 1942 йилда 10-синфни тамомлаган бўлажак курашчимиз харбий хизматга чақарилди ва Ватан ҳимояси учун оловли кураш майдони – Сталинград фронтига га жўнаб кетди. Воҳидов Сталинграддан то Берлингача бўлган масофани ғолибона босиб ўтди. 1945 йилда иккинчи жаҳон уруши якунлангач, Ҳамид Воҳидов ўзи туғилиб ўсган Бухорога қайтди ва юнон-рим кураши тўгарагини очди. 1947 йилда аввалига Бухоро шаҳри, кейин эса Ўзбекистон чемпиони бўлди. У 1950 йили яна харбий хизматга чақирилди. Хизмат давомида Туркистон харбий округи (ТуркВО) чемпионига айланди. 1955 йилда эса собиқ Иттифоқ Армияси чемпиони бўлди ва бу билан унга лейтенант унвони берилди. 1956 йили СССР халқлари Спартакиадасида 5-ўринни эгаллади. Бу натижа унга СССР спорт устаси унвонининг берилишига хизмат қилди. Ҳамид Воҳидов спортчилик фаолияти давомида 13 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. Мураббийлик фаолиятида 30 нафардан зиёд спорт усталарини тайёрлади. Унинг меҳнатлари муносиб тақдирланиб, қаҳрамонимизга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий унвони берилди. Ҳамид ака 1998 йил фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, юнон-рим кураши баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

Фахрийларимиз ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Комил Фаткуллинни эсламай иложимиз йўқ. Боиси, Комил ака Ўзбекистон спорт курашлари тарихидаги энг совриндор полвонларимиздан бири ҳисобланади. Фаткуллин жаҳон чемпионатлари (1977, 1979, 1983)нинг уч карра кумуш медали соҳибига айланган. У шунингдек, 1984 йилги Европа чемпиони, икки карра СССР халқари Спартакиадаси ғолиби, уч карра СССР чемпиони бўлган. Комил Фаткуллиннинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин чиққан. Унинг қўл остида юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Арипов 2001 йили жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. Александр Доктуришвили эса Афина-2004 Олимпиадасида чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Орадан анча вақт ўтиб, Камил Фаткуллин яна мураббийлик фаолиятига қайтди. У 2015 йилда “классик”ларимизни Рио-2016 Олимпиадасининг лицензион турнирларига тайёрлади.

Ўзбекистон тарихий мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг ўзбек спорт курашларида янги саҳифа очилди. Эркин ва юнон-рим курашчиларимиз 2000 йилдан то шу кунгача ўтказилган барча Ёзги олимпия ўйинларидан медаль билан қайтишга муваффақ бўлишди. Эркин курашчимиз Артур Таймазов тўртта Олимпиадада ҳам шохсупага кўтарилган кам сонли спортчилардан бири ҳисобланади. У 2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган олимпия ўйинларида кумуш, Афина-2004, Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиадасида эса олтин медални қўлга киритган. Бундан ташқари, Таймазов уч карра Осиё ўйинлари (2002, 2006, 2010) ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони (2003, 2006) бўлган. 2001 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатларида кумуш, 2007 йилда эса бронза медалига сазовор бўлган. 2014 йили Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтган жаҳон чемионати доирасидаги Конгрессда Бирлашган курашган дунёси (UWW) Артур Таймазовни шон-шуҳрат Залига киритилгани ҳақидаги хабарни эълон қилгин.

Шунингдек, турли йилларда ҳамюртларимиздан Александр Доктуришвили (олтин, юнон-рим кураши, Афина-2004), Магомед Ибрагимов (кумуш, эркин кураш, Афина-2004), Сослан Тигиев (кумуш, эркин кураш, Пекин-2008), Елмурат Тасмурадов (бронза, юнон-рим кураши, Рио-2016), Ихтиёр Наврўзов (бронза, эркин кураш, Рио-2016), Магомед Ибрагимов (бронза, эркин кураш, Рио-2016) тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси медалларига эга чиққан. Ўзбекистонлик спорт кураши вакилларидан Артур Таймазов, Заурбек Сохиев, Дилшод Мансуров, Рашид Қурбонов, Бекзод Абдураҳмонов, Ихтиёр Наврўзов, Дилшод Арипов, Елмурат Тасмурадов, Рустам Ассакалов турли йилларда жаҳон чемпионатининг олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишган.

Ўзбекистон эркин ва юнон-рим кураши терма жамоалари Осиё ўйинларида ҳам муносиб тарзда иштирок этган. Биргина ҳозирча сўнггиси бўлиб турган 2018 йилги Жакартдаги Осиё ўйинларини оладиган бўлсак, Бекзод Абдураҳмонов (74 кг, эркин кураш) ва Мўминжон Абдуллаев (130 кг, юнон-рим кураши) олтин, Рустам Ассакалов (87 кг, юнон-рим кураши) кумуш, Сирожиддин Ҳасанов (65 кг, эркин кураш), Магомед Ибрагимов (97 кг, эркин кураш) ва Давит Модзманашвили (125 кг, эркин кураш) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишган.

Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси нуфузли мусобақалар ҳамда тадбирларни ўтказиш бўйича ҳам катта тажрибага эга. Пойтахтимиз 1998 ва 2011 йилларда катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, 2010 йили ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, 1996-2011 йиллар оралиғида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик Кубоги, 2000 ва 2004 йилги Олимпиаданинг лицензион турнирлари, 2001 йили ёшлар, 2014 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. 2018 йилнинг 10-13 май кунлари Тошкентда кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилган. Ушбу қитъа чемпионати Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтган Ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия бериши билан аҳамиятли бўлган. Осиё чемпиони бўлган эркин курашчимиз Умиджон Жалолов кейинчалик Аргентинада ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Муҳаммадрасул Раҳимов бронза, аёллар кураши вакиламиз Шохида Аҳмедова Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритганди.

Таъкидлаш жоиз, 2018 йили Бишкек (Қирғизистон) шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. Ўтган йили Нур-Султан (Қозоғистон) шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида эса юнон-рим кураши терма жамоамиз 200 га яқин давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этган эди. 2019 йилда Хитойнинг Сиань шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида “классик”ларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишганди.

Эътибор ва эътироф этишга арзигулик яна бир янгилик 2014 йили Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида рўй берганди. Айнан пойтахтимизда жаҳон спорт курашларининг янги саҳифаси очилган. Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган Конгрессда ушбу спорт тури келажаги учун муҳим қарорлар қабул қилинган, янгиликлар киритилган. Улардан энг асосийси эса Халқаро спорт курашлари федерациялари ассоциацияси (FILA) номининг United World Wrestling (UWW, Бирлашган кураш дунёси)га ўзгариши эди. 2014 йилнинг 7 сентябрь куни Конгрессда қатнашган барча делегатлар бир овоздан буни тасдиқлашган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг