UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

18 фев 15:39
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Суперкубоги бошланиш вақти ўзгарди, учрашув учун Туркиядан ҳомий топилди

Янги футбол мавсуми старт олишига саноқли кунлар қолди.

Мавсум Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин билан очиб берилади.

Мамлакат чемпиони "Локомотив" ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйинига Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомий бўлади.

Ушбу компания Ўзбекистон бозорига футбол орқали кириш нияти бор эканини билдирди. Мамлакат Суперлигаси ҳомийлиги учун асосий номзод бор эканидан келиб чиқиб, ПФЛ KOC Elektrik AS учун Суперкубок ўйинини таклиф қилди.

Компания вакиллари 2019 йилги мавсум давомида миллий чемпионатимиз учрашувлари ташкилотчилиги, шунингдек, Суперлига бренди оммалашувини ўрганиб боради. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса, ушбу компания билан ҳамкорлик 2020 йилдан бошлаб янада каттароқ масштабда давом этиши мумкин.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Аввалроқ учрашув 15:00 га тайин қилинганди. Янги келишувдан кейин Профессионал футбол лигаси мухлислар кўнглини олиш учун концерт дастурини ҳам режалаштирди ҳамда "Спорт" билан келишиб, учрашувни 16:00 га кўчирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг