UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

26 май 18:54
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг республика «Талаба» спорт уюшмаси Ўзбекистон «Баркамол авлод» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига бирлаштирилиб, Ўзбекистон «Баркамол авлод» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари, профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилари ва ишчи-хизматчиларини оммавий жисмоний ва спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш ҳисобланади.

Ассоциация ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги талабалар ва ўқувчилар ўртасида истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш, юксак маҳоратли спортчилар захирасини тайёрлаш ва спорт турларини ривожлантириш ишларини олиб боради. Олий таълим муассасаларида спорт клубларини ташкил этади ва улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказади.

Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида «Ёзги таътил», «Универсиада» ва «Баркамол авлод» спорт мусобақаларини ўтказиш орқали талабалар, ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 мар 13:41:59
Xayitmurodov Jasurbek
Men XAYITMURODOV Jasurbek NamMQI 1kurs talabasiman men ham Sport Razryat olmoqchiman imkon bulsa olishga yordam kerak
   
07 мар 13:41:45
Xayitmurodov Jasurbek
Razryat olishga yordam kerak
   
07 мар 13:41:05
Xayitmurodov Jasurbek
Razryat olishga yordam kerak
   
07 мар 13:40:46
Xayitmurodov Jasurbek
Razryat olishga yordam kerak
   
07 мар 13:40:08
Xayitmurodov Jasurbek
Men XAYITMURODOV Jasurbek NamMQI 1kurs talabasiman men ham Sport Razryat olmoqchiman imkon bulsa olishga yordam kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг