UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

06 авг 17:32
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер журналистлар саволларига жавоб қайтарди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича  Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбир давомида аргентиналик мутахассис оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
Кутиб олиниши ҳақида

Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандман. Мени тантанали тарзда кутиб олишди. Бундан жуда ҳайратдаман. Бу ерга келишимда нафақат Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳам ўрни катта бўлди деб ўйлайман. Барчаси учун катта раҳмат.

Иш қай тарзда олиб борилади?

Биринчи навбатда барча билан танишиб олишим керак. Бунинг учун мамлакат чемпионати учрашувларини кузатиб борамиз. Мақсад сари барчамиз бирлашиб иш олиб боришимиз керак. Ўйин услубини футболчиларга қараб тузмайман, аксинча улар менинг ўйин услубим ва фалсафамга мослашишлари лозим бўлади.


Шартнома қанча муддатга имзоланди?

Терма жамоа билан 3+1 кўринишида шартнома имзоладик. Мен фақат миллий терма жамоага жавоб бераман. Олимпия терма жамоасини фақат кузатишим мумкин. Олдимизга фақат иккита асосий мақсад қўйилган. Осиё Кубоги-2019 да муваффақиятли қатнашиш ҳамда  2022 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш.

Нима учун айнан Ўзбекистон танланди?

Бунинг иккита катта сабаби бор. Биринчиси 23 ёшгача бўлган мамлакат терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Демак, салоҳият бор. Иккинчидан, ассоциация томонидан қўйилган вазифа мен учун жуда қизиқ кўринди.



Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?

Мен сеҳргар эмас, оддий мураббийман. Қисқа вақт ичида мўжизалар кутиб бўлмайди. Мен оптимистман. Мабодо ўз ишимни яхши бажара олмасам хайрлашаман. Бу футболда нормал ҳолат ҳисобланади. Аммо, мен бор кучим билан ишлашга ваъда бераман. Ишимни уддалай олишимга ишоняпман. Агар ўзимга, қолаверса ўзбек футболчиларининг потенциалига ишонмаганимда ушбу таклифга рози бўлиб ўтирмасдим.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг