UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

09 окт 09:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди

Бугун пойтахтимизда илк бор Осиё қиличбозлик конфедерациясининг (ОҚК) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ҳозирда ушбу тадбирда иштирок этувчи делегатларнинг барчаси пойтахтимизга ташриф буюрди. Кеча МОҚ раҳбари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов БАА қиличбозлик федерацияси президенти Шайх Салим Султонни қабул қилди.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Салим Султон ОҚК раҳбарлигига кўрсатилган икки номзоддан бири ҳисобланади. Рустам Шоабдураҳмонов суҳбатда меҳмонга ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.

“Араб минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттириш нафақат биз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари спортимизни ривожлантириш борасидаги ташаббусларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келганлар. Маълумки, мамлакатларимиз ўзаро мустаҳкам алоқаларни ўрнатиб бормоқда. Биз эса буни спорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз билан ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўз навбатида, Шайх Салим ҳам таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мен бу ерда дўстларим, яқинларим, қиличбозлик оиламиз билан эканман, ўзимни иккинчи уйимдагидек ҳис қиламан. Сиз илгари сурган ташаббус билан биргаликда катта натижаларни қўлга киритишимизга ишонаман. Бу имзоланган ҳужжат қўйган мақсадларимиз сари дадил қадам ташлашимизда жуда муҳимдир. Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик энди бошланаётгани йўқ. Биз бир неча йиллар аввал бошланган дўстона алоқаларни янада ривожлантирмоқдамиз”, – деди БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари.

Самимий руҳда ўтган суҳбатда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги режаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Ташриф давомида меҳмонга МОҚ биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Бу билан Шайх Салим Султон ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди. Имзоланган ушбу ҳамкорлик меморандуми эса Марказий Осиё ва Араб мамлакатларини спорт оламида янада бирлаштирувчи муҳим ҳужжат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг