UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

06 апр 18:29
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда илк маротаба тўртта яккакураш спорт турлари бўйича мусобақа ташкил қилинмоқда БАТАФСИЛ

Ўзбекистонда бокс, спорт курашлари, таэквондо ва дзюдо каби спорт турларидан жамоавий мусобақалар ташкил қилинади.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ушбу мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Шоакрам Исроилов: "Хабарингиз бўлса керак, ҳурматли муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев яқинда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича қарор ва фармонлар қабул қилдилар. Ҳақиқатдан ҳам қарорларда спортимиздаги камчиликлар кўрсатиб берилган. Юртбошимиз томонидан имзоланган ушбу  қарорлар бизга йўл харитаси бўлиб хизмат қилди. Унда камчиликларни бартараф этишнинг йўллари, ишларнинг олиб бориш тартиби каби муҳим йўллар бизга кўрсатиб берилди. Бугунги  куннинг асосий масалаларидан биттаси - селекциядир. Барчангиз биласизлар, ҳозир ушбу жиҳатни ишлатиш бизда жуда ҳам оқсамоқда. Бу масала бўйича жуда ҳам кўп ишлашимиз лозим  бўлади, чунки бизда етук малакали спортчиларни, уларга захира тайёрлаш бизда муаммо бўлмоқда. Ваҳоланки, ушбу йўлда ҳам бизга дастур тақдим этилган ва камчиликларимиз очилиб  қолмоқда. Шунинг учун ҳам Токиодаги Олимпиада, бошқа халқаро мусобақаларга спортчиларни тайёрлаш борасида бошқача тизим ишлаб чиқилди. Юқорида айтилган спорт турлари  бўйича биз тизим борасидаги ишларни бошлаш ниятимиз бор. Юртимиз худудларини тўрт қисмга бўлган ҳолда ушбу мусобақалар олиб борилади. Унда вилоятларда шакллантирилган  терма жамоалар иштирок этишади. Финал босқичларига эса ҳар бир гуруҳнинг энг яхши жамоаси чиқади ва ҳал қилувчи баҳсларда қатнашишади. Бу мусобақаларга биз олий спорт  маҳорати мактаби мутахассислари, вилоятимизда фаолият олиб бораётган мураббийларни таклиф этганмиз. Улар турнирда иштирок этаётган спортчиларнинг имкониятларига баҳо  беришади ва танлаб олинган спортчилар эса терма жамоаларга номзод сифатида танлаб олинади. Бу спортчилар эса чет давлатларида йиғинлар олиб боради, турли ҳил халқаро  турнирларда қатнашишади. Биз бу ерга айнан мана шу масала борасида суҳбат олиб бориш учун тўпландик".

Анжуманда мусобақалар тўрт ҳудудга бўлинган ҳолда ташкил этилаётгани, бу вилоят терма жамоаларига қулайлик яратиши таъкидланди. Унга кўра биринчи ҳудуддан Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари, иккинчи ҳудуддан Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари, учинчи ҳудуддан Қашқадарё, Сурхондарё  ва Навоий вилоятлари ҳамда сўнгги тўртинчи ҳудуддан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятлари жой олишган. Ҳудудларга бўлинаётганда вилоятда қайси спорт тури тараққий этган, яхши ривожланганлигига эътибор қаратилди. Гап шундаки, битта ҳудудда кучли жамоалар кўп бўлмаслигининг олди олинди. Бу эса кескин кураш ва соф  рақобатнинг юзага келишини таъминлайди. Албатта, бу тизим ўзбек спорти учун янгилик ҳисобланади.

Жасур Матчанов: "Мусобақани ўтказишдан яна бир мақсад - оммани спортга бўлган қизиқишини янада ошириш. Футбол - миллионлар ўйини деб бекорга айтилмаган. Биз  мамлакатимизда бошқа спорт турларини ҳам худди футбол каби мухлисларини оширишни мақсад қилганмиз. Келажакда ҳар бир спорт турини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш, финалга чиққан  жамоалар билан байрамона тадбирлар ўтказиш каби ниятларимиз бор. Бу халққа ҳам, спортчиларга ҳам ёқади. Шу орқали спортчиларнинг мусобақада қатнашишга иштиёқи кўтарилади.  Спортчилар бир йилда камида 5-6 та халқаро турнирларда иштирок этиб, кейинги йилларда яхши спортчи бўлиб етишиши керак бўлади".

Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

-Барча спорт турларидаги мусобақалар бир вақтда ўтказиладими ёки бошқа пайтларда бўлиб ўтадими Финал ўйинларида совриндор бўлган вилоят термаларининг ўша вилоятдаги бошқармаси тақдирланиши кўзда тутилганми Эркаклар ва аёллар терма жамоаларидаги натижалари биргаликда ҳисобланадими ёки алоҳидами?

-Мусобақалар бир вақтда ўтказилмайди. Баҳслар спортчиларимизнинг мусобақа режаси, вақтига қараб ташкил қилинади. Федерация, олий спорт маҳорати мактаби, спорт вазирлиги ҳамда олимпия қўмитасида тизим ишлаб чиқилган. Ҳар бир ҳудудда ўтадиган спорт турларидаги мусобақани ўтказиш вақтлари эълон қилинади. Бу мусобақани ўтказиш борасидаги асосий масала. Бизнинг асосий вазифамиз - спортчиларни саралаб олиш. Финал босқичига ҳудудларда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар йўл олади. Яккакураш спорт турларида вазн тоифалари бор. Баъзи бир вилоятларда спортнинг айрим турларида ривожланиши жуда юқори, айримларида эса пастроқ. Лекин баъзи вазн тоифаларида кучли спортчи бўлса-ю, унинг жамоаси ҳудудда етакчиликни қўлга кирита олмаса, у ҳам финалга бориши мумкин. Ҳар бир ҳудуд миқёсида терма жамоалар шакллантирилади. Юртбошимиз жуда кўп айтадилар, бизга соғлом рақобат керак, ҳар бир соҳада. Агарда рақобат бўлмаса ўсиш бўлмайди. Айрим спортчилар бор, маълум бир даражага етганда унга бериладиган эътибор кучайиши керак. Чунки у термага захира сифатида ҳам керак бўлади. Спортчилар жароҳат билан ёнма ён юради ёки қандайдир сабаблар билан турнирларда қатнаша олмай қолиши мумкин. Айнан ўша пайтда захира бизга жуда ҳам асқотади.
Мусобақани вилоятларда ўтказишдан яна бир мақсад шундаки, айнан ўша спорт турининг вилоятда ривожланишига туртки бўлиши керак. Шу орқали вилоятларда спорт турлари бўйича самарадорликни ошириш ниятимиз бор.

Рағбатлантириш масаласига келсак, спортчилар миллий олимпия қўмитаси томонидан рағбатлантириб борилади. Улар кейинчалик Олимпия тизими бўйича шуғуллантириб борилади.

Мусобақада аёллардан кўра кўпроқ эркакларга кўпроқ эътибор беришни ният қиляпмиз. Ҳозирча бу тизим тест режимида ишлайди. Буни ривожланиш даражасига кўра, жамоаларда аёллар ва эркаклар жамоаларини алоҳида ташкил этишни режалаштиряпмиз. Ҳозирча биз фақатгина эркаклар жамоалари билан чекланяпмиз.
Финалда ғолиб бўлган спортчилар жамоавий тарзда рағбатлантирилади. Спортчиларга бериладиган суммалар ҳақида эса кейинроқ маълумотга эга бўласизлар.

Спортчини тайёрлаган мураббийлар, ўша вилоят жисмоний тарбия бошқармалари ҳам тегишли тартибда моддий рағбатлантирилади. Моддий рағбат бериш – ҳал этса бўладиган масала. Бу муаммо эмас. Асосийси – сара спортчиларни саралаб олиш. Уларни халқаро даражада тайёрлаш. Спорт турларни вилоятларда ривожланиши ҳар ҳил даражада. Бухорода Олот дзюдо спорт мактаби бор. Кўпчилик дзюдочиларимиз ўша ерда тарбияланган. Нима учун спортчиларнинг ривожланиши жуда суст, нималар бунга сабаб бўлмоқда. Биз мана шуларни ўрганишимиз керак. Мусобақалар орқали нафақат спортчиларни саралаб олиш, балки яна бир неча масалаларни ҳал қилиб олишимиз ҳам керак. Ушбу мусобақаларни кузатиб бораётган мураббий ўзи учун янгича тажрибаларни орттириши ҳам керак. Шу боисдан ҳам биз бу мусобақаларни кўпайтириш ниятидамиз. Олдинроқ айтилганидек, бу мусобақа тест режимида иш олиб боради.

Ҳозирча буни яккакурашларда бошладик, кейинчалик қолган спорт турларига ҳам татбиқ қилинади. Қиличбозлик спорт тури бизда ҳам ривожланиб кетса, ушбу спорт турига ҳам ушбу тизимни қўллаб кўришни режалаштиряпмиз. Биз республикамизда кенг тарқалган яккакураш спорт турлари бўлганлиги учун айнан шулардан бошладик. Чекка-чекка қишлоқлардаги йигитлар қолиб кетиши керак эмас. Ушбу тизим орқали мураббийларнинг ечилмаган муаммолари ҳал этишни кўзламоқдамиз. Фикрлар бўлса марҳамат, алмашамиз. Кейинчалик бу бизга фойда бериши мумкин.

-Баъзида шундай ҳолатлар юзага келадики, яккакурашларда мағлуб бўлган спортчилар ҳакамликдан норози бўладилар. Бундай ҳолатларга нисбатан вакил, комиссия бириктирилиши режаси борми? Балки бу майда масала каби кўринар. Аммо, мен буни жуда муҳим жиҳат деб ҳисоблайман.

-Жуда ҳам ўринли фикр. Ҳақиқатдан ҳам бизда шундай муаммолар бор. Буни рад этиб бўлмайди. Сиз айтган масала, бизнинг кун тартибимизда ҳам бор эди. Мусобақаларда ҳакамликни назорат қилувчи, уни шаффофлигини таъминлаш мақсадида миллий олимпия қўмитасидан, декторат бўлган мутахассислар ҳамда экспертлар таклиф қилинади. Чунки биз олдинги ҳолатга қайтиб қолишимиз керак эмас. Агарда яна ўша ҳолат такрорланадиган бўлса, шунча қилган ишимиз саробга айланиши мумкин. Шунинг учун бу ваакиллар ҳакамларнинг ишларига ҳамда шаффофликни таъминлаш учун ҳам ишлаши керак. Учрашувлар, мусобақалар видеотасмага ёзиб олинади ва тахлил қилиб борилади. Бу орқали биз спортчиларнинг ютуқ ва мағлубиятини эмас, балки, барча спортчиларнинг техникаси ҳамда маҳоратини кузатишда ҳам бир қўлланма бўлиб хизмат қилиши керак. Спорт ҳар доим ҳаракатда, у қотиб турмайди. Янгиликларни тезлик билан қабул қилиш, спортчиларнинг бошқача усулларини кўриш биз учун жуда ҳам муҳим. Бу бизнинг дастуримизга киритилган.

Айни дамда бу камчилик барча спорт турларида бор десак ҳато бўлмайди. Яхши спортчилар шундай нопок кимсаларнинг қурбонига айланиб қолади. Ҳозирги кунда биз ҳакамликка ҳам катта эътибор бериб, уларнинг маҳоратини ошириб, халқаро тоифага тайёрлашни ният қиляпмиз. Чунки халқаро ҳакамлар бизда жуда кам, шу боисдан бутун бир мусобақа бир ҳакамнинг қарорларига боғлиқ бўлиб қолади. Яъни, бизда альтернативлик жуда кам. Шуни ҳам ривожлантирамиз. Биз томондан тайинланган комиссия ҳакамларнинг бераётган баҳоларига жавоб беради.

Республика миқёсида ўтказилаётган мусобақани савиясиз тарзда ўтказиш ношудлик бўлса керак. Чунки мусобақада спортчининг иштироки – мураббийнинг, мамлакатнинг, ушбу соҳанинг юзидир. Агарда у чет элга бориб, шармандали аҳволга тушиб қолса, унинг ортидан кўпчиликнинг юзи ерга қараб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз буни илдизи билан қўпориб ташлашимиз керак. Шундай қилинса, ўша спорт туридан ҳар доим натижа кутса бўлади. Фақатгина кучлилар ютиши керак.

Миржалол Норматов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг