UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

21 авг 14:36
Янгиликлар

Шахмат

U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан 90 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган. Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова дона сурмоқда. 

Кеча Олимпиаданинг 6-турида ўсмирларимиз асосий рақиблардан бири ҳисобланган FIDE 2 жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этишди. Турнирнинг марказий учрашувида FIDE 1 жамоаси Ҳиндистон терма жамоасидан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди ва пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. 

Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиаданинг 6-туридан сўнг 5 ғалаба ва 1 мағлубият билан 10 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринга кўтарилиб олди. FIDE 1 жамоаси ҳисобида 12, иккинчи ўринда бораётган ва бизга енгилган Қозоғистон 2 жамоасида 10 очко бор. Қозоғистон 1, Ҳиндистон, Хитой терма жамоалари ҳам 10 очкодан жамғаришган.  

Бугун 7-турда Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг асосий таркибига қарши баҳс олиб боради. Биринчи доскада FIDE 1 ва Қозоғистон 1 терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг