UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

02 июн 14:01
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайднома эълон қилинди, унда Йилмаз ҳам, Чалханоглу ҳам бор

Бугун, 2 июнь санасида Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Бироз аввал Туркия футбол федерацияси матбуот хизмати бугунги беллашув учун Гунеш ажратиб олган ўйинчилардан иборат қайдномани эълон қилди. Ундан жами 31 нафар ўйинчи жой олган.

Туркиянинг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Мерт Гюнок ("Башакшеҳир"), Гокхан Аккан ("Ризеспор"), Синан Болат ("Антверпен", Бельгия), Угурчан Чақир ("Трабзонспор").

Ҳимоячилар: Меҳмет Челик ("Лилль", Франция), Назим Сангаре ("Антальяспор"), Чоғлар Союнчу ("Лестер", Англия), Каан Айҳан ("Фортуна", Германия), Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Женгиз Умут Мераш ("Бурсаспор"), Эмре Тошдемир ("Галатасарой"), Ҳасан Али Калдирим ("Фенербахче").

Ярим ҳимоячилар: Абдулқодир Омур ("Трабзонспор"), Женгиз Ундер ("Рома", Италия), Дениз Туруч ("Қайсериспор"), Дорукхон Токоз ("Бешиктош"), Эфечан Карача ("Аланяспор"), Эмре Белозоғлу ("Башекшеҳир"), Ифран Жан Қаҳвечи ("Башекшаҳир"), Маҳмут Текдемир ("Башекшеҳир"), Оғузхон Озякуп ("Бешиктош"), Окай Йокушлу ("Сельта", Испания), Озан Тўфон ("Аланяспор"), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Юсуф Язичи ("Трабзонспор"), Ҳоқон Чалхоноглу ("Милан", Италия), Умар Али Шаҳинер ("Коняспор").

Ҳужумчилар: Бурак Йилмаз ("Бешиктош"), Энес Унал ("Вальядолид", Испания), Гувен Ялчин ("Бешиктош"), Кенан Караман ("Фортуна", Германия).

Қизиғи, кеча Гунеш ўйнамайди деб номини санаган футболчилардан Бурак Йилмаз ва Ҳоқон Чалханоглу қайдномага киритилган. Шунингдек, ҳали соппа-соғ эмас деб айтиб ўтган футболчилари Ҳасан Али, Маҳмут Текдемир ва Окай Ёкушлу ҳам кенгайтирилган рўйхатдан жой олган. Фақатгина "Эвертон" ҳужумчиси Женк Тосун ва "Штутгарт" ҳимоячиси Озан Кабак мураббий кеча айтганидек қайдномада ҳам йўқ. Демак, бугун Ўзбекистонга қарши Тосундан бошқа барча кучли ўйинчилар тушиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг