UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0

02 янв 17:30
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистоннинг 10та клуби ОФК лицензиялашидан ўта олмади

ОФК 2019 йил учун лицензиядан ўтган клублар рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистондан лицензия олиш учун 17та клуб ариза юборган. Улардан тўрттаси ("Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Қизилқум") лицензия олди. Яна учта клуб ("Насаф", АГМК ва "Навбаҳор") санкциялар билан лицензия олишди. Қолган 10та клуб лицензиялашдан ўта олмади.

Санкциялар билан лицензия олиш дегани нима? Клуб А категория талабларини бажарган, аммо B категориянинг бир ёки бир нечта мажбурий бўлмаган талабларини бажармаган. Бундай ҳолатда клуб лицензия олади, аммо санкцияга тортилади (масалан, жарима). Яъни "Насаф", АГМК ва "Навбаҳор" лицензияга эга чиқишди, аммо маълум бир жазо ҳам олишди.

Агар АГМК санкциялар билан бўлса ҳам лицензиялашдан ўта олмаганида клуб мусобақада умуман иштирок эта олмас эди, - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг