UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионати шоҳсупасида 0 18:48Майк Тайсон қачондан бери наша чекмаётганини айтди 0 18:27Расман! Роберт Левандовски "Барселона"ни тарк этади 0 18:06Каранонинг мураббийи: "Жина қўлларида эркаклардек уради, оёқларида эса отдек тепади" 0 17:45Менежер Ломаченконинг қайтиш режалари ҳақида гапирди 0 17:24MVP жангчилари тарозида: Роузи ва Карано хонимлар уддалади, Нганну рақибидан 16 кг оғир тош босди 0 17:03Корея ЖЧ-2026 учун қайдномасини эълон қилди 0 16:42"Кечаси аҳволи ёмонлашди". Царукян Чимаев UFC 328 олдидан қандай ҳолатда бўлганини айтди 0 16:21Конор Макгрегор 2026 йилда UFC’да энг кўп допинг-тест топширган жангчига айланди 0 16:00WBO Бивол — Айферт жанги ғолибига мажбурий даъвогар ким бўлишини маълум қилди 0 15:39"Аякс" "Барселона"нинг икки нафар дарвозабони билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда 0 15:18Арман Царукян Илия Топуриянинг кучли жиҳатларини айтди 0 14:57Тош кўтарувчиларимиз Осиё чемпионатида 18 та медаль қўлга киритишди 0 14:36Жон Жонс фаолиятидаги энг қийин рақибларини айтди 0 14:15"Арсенал" товон пули 80 млн евролик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда — The Sun 0

24 ноя 13:18
Янгиликлар

Теннис

"Ўзбекистоннинг легионер теннисчилари" ҳақида нималар биламиз?

Бугун Ўзбекистонда туғилган, аммо ҳозирги вақтда баъзи бир сабабларга кўра бошқа давлат шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилар ҳақида сўз боради.

Демак уларнинг айримлари билан танишинг.

Варвара Лепченко Петровна 1986 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Варвара - Бутрус ва Лариса Лепченконинг фарзанди бўлиб, унинг Жане исмли синглиси ҳам бор. Тошкентлик теннисчи етти ёшида теннис ўйнашни бошлайди. Халқаро фаолиятининг дастлабки йилларида у Ўзбекистондаги мусобақаларда қатнашади, аммо кейинчалик федерация билан зиддият туфайли у жамоа мусобақаларида ўз чиқишларини тўхтатади. 2000 йилдан бери у Америка Қўшма Штатларининг Ню-Ёрк шаҳрида доимий яшайди ва 2007 йил 17 сентябрдан бошлаб АҚШ байроғи остида мусобақаларда иштирок этади. 2011 йилда Лепченко расмий равишда маҳаллий фуқаролик ва жамоа турнирларида ушбу мамлакат терма жамоаси учун ўйнаш ҳуқуқини олди.



Варвара фаолияти давомида 10 дан ортиқ ИТФ мусобақаларида ғалаба қозонган. Бир марта WТА муобақалари финалигача етиб борга. "Топ-100"нинг доимий аъзоларидан бири ҳисобланади.Варвара Лепченконинг рейтингдаги энг юқори позицияси 2012 йил 10 октябрга тўғри келади. Ўшанда қаҳрамонимиз 19-ўрингача кўтарила олган. Хозирги эгаллаб турган ўрни 63 ҳисобланади. Варваранинг бу йилги турнирлардаги сўнгги иштироки 16-21 октябр кунлари WТА тасарруфига кирувчи Лухембоург опен турнири бўлди. У илк даврада Германиялик Cарина Уитхофтга қарши бўлиб ўтган муросасиз баҳсда 6-7(1) 6-2 6-7(1) ҳисобларида мағлуб бўлди ва бу йилги мавсумни якунлади.


Марсель Илҳан (асл исми Марсел Қаҳҳорович Ҳамдамов, 1987 йил 11 июнда Самарқандда туғилган, Ўзбекистон) ҳозирда Туркия шарафини ҳимоя қилади.
Марсель Каҳҳор ва Мадия Ҳамдамовларнинг ягона ўғлидир. 6 ёшдан бошлаб теннис билан шуғулланади. Дастлабки йилларда Марcель Самарқанддаги спорт бўлимида шуғуллана бошлади. 2006 йилнинг кузида фамилиясини Илҳан қилиб ўзгартиради ва Туркия байроғи остида мусобақаларда иштирок эта бошлайди. Ҳозирда Туркиянинг Истамбул шаҳрида яшайди. Марсель Илҳан шу кунга қадар жами 4та "Челленжер" мусобақаларида, "Фючерс" туркумига кирувчи мусобақаларда яккаликда 18, жуфтликда 2 маротаба ғалаба нашидасини сурган. Унинг рейтингдаги энг юқори чўққиси 2015 йилнинг 2 мартига тўғри келади. Ўшанда Марсель 77-ўрингача кўтарила олган, аммо шундан сўнг уни кетма-кет жароҳатлар безовта қила бошлади. Ҳозирги эгаллаб турган ўрни 305 ҳисобланади. Шу кунгача иштирок этган сўнгги турнири Қувайтдаги "Фьючерс" турнири ҳисобланади. У илк даврада Франциялик Лени Митянага 6-4 1-6 1-5 ҳисобида мағлуб бўлиб турган ҳолатда жароҳат олиб учрашувни якунлай олмаган.




Влада Якшибарова 1989 йилнинг 14 мартида Ўзбекистонда туғилган. Профессионал фаолиятини 2003 йилда бошлаган ва 2016 йилгача Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлари отаси, Костя Миллер, Дрор Дивишлардир. 2016 йилдан буён Исроил шарафини ҳимоя қилади. Фаолияти давомида ITF туркумига кирувчи мусобақаларнинг 20 маротаба ғолиби, 8та яккалик ва 12 маротаба жуфтлик йўналишида ғолиб бўлган. Рейтингдаги энг юқори натижаси 2008 йилнинг 14 июлига тўғри келади (352 ўрин). Ҳозирда 419-ўринда бормоқда. Фаолияти давомида Туркия, Исроил,Таиланд Қозоғистон каби давлатларда ғалаба нашидасини сурган. Ҳозирда Грециянинг Ираклион шаҳрида соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада иштирок этмоқда. Эртага Влада ушбу турнир чорак финалида Руминиялик Оана Гаврилага қарши кортга чиқади. Спортчига фаолияти давомида зафарлар тилаб қоламиз.




Ушбу теннисчилар қаторига Глеб Сахаровни ҳам қисман қўшсак бўлади. Бу теннисчи 1988 йилнинг 10 июнда Тошкент шахрида дунёга келган. Аммо ўсмир даврида Францияга кўчиб ўтган. Айни пайтда Франция фуқароси ҳисобланади. Ўзбекистон учун умуман мусобақаларда иштирок этмаган ва  Франция шарафини ҳимоя қилади (худди бизнинг Денис Истомин юртимиз шарафини ҳимоя қилгани каби). Глеб фаолияти давомида "Фючерс" туркумига кирувчи мусобақаларда яккаликда 10 марта, жуфтликда 9 маротаба зафар қучган. Ушбу мавсум Глеб учун энг омадлиси ҳисобланади. Сабаби у бу йил 13 ноябрь кунги рейтинга кўра ўзи учун энг юқори бўлган 155-ўринигача кўтарилди.



Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади


Ушбу қизиқарли мақола учун Ҳусниддин акага миннатдорчилик билдириб қоламиз. Шунингдек, сайтимиз мухлислари орасида ўз мақолалари, қизиқарли материаллари билан иштирок этиш истагидагилар бўлса, сайтимиз минбари улар учун доимо очиқ эканлигини маълум қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг