UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

05 ноя 07:56
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда: Кўзгуда – хорижий тиллар кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Биласиз, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида асосан жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассис-кадрлар тайёрланади.

Биз мазкур навбатдаги саҳифамизда эса бўлажак спорт мутахассисларига чет тилларни ўргатувчи Хорижий тиллар кафедраси фаолияти ҳақида сўз юритмоқчимиз. 

Кафедранинг ўтмиш – тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Хорижий тиллар кафедраси ўз фаолиятини 1958 йилда бошлаган. Дастлаб унга филология фанлари номзоди, доцент Л. Кременцов, кейинчалик М. Умаров ва М. Финкельштейнлар раҳбарлик қилган. Ўқитувчилардан Е. Абдалина, Л. Бикова, Л. Люблинская, Г. Фруминкалар кафедра ривожи учун жонбозлик кўрсатишган.

1985 йилдан 2006 йилга қадар кафедрани бошқарган педагогика фанлари номзоди, доцент Баҳодир Сиддиқович Ражабов раҳбарлигида ўқув-меъёрий ҳужжатлар қайта таҳлил этилиб, терма жамоа аъзолари билан якка ва умумтартибда машғулотлар олиб бориш услубияти шакллантирилган, ўқув-услубий қўлланма ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини талаба-ёшларга ўргатиш, уларда тил билиш кўникмаларини шакллантириш, тилларнинг жозибадорлигини кўрсатиш асносида талаба-ёшларнинг маънавий оламини бойитишда жонкуяр педагоглар Л. Ливицкая, Л. Ли, Л. Крушинина, Л. Новгородова, Д. Нуғмонова, В. Рябишкин, Н. Холходжаева, О. Шелягина, Р. Левина, Е. Иванникова, К. Лазаревская, З. Анненкова, Р. Вохидова, Ф. Ходжаева, В. Элизова, З. Юлдашева, Б. Гайназарова, К. Корсунская, Г. Қурбанқулова ва Д. Ярашевалар сидқидилдан меҳнат қилишган. 1991 йилда кафедра «Ўзбек ва чет тиллари» номини олди. 2006-2008 йилларда унга филология фанлари номзоди, доцент Нодир Насриевич Ғаффоров, 2008-2014 йилларда катта ўқитувчилар Муборак Саидкаримовна Айходжаева, Ярашева Дилдора Набиевналар раҳбарлик қилишди. 2020 йил сентябрь ойидан кафедрага Хорижий тиллар кафедраси номи берилди. 2014 йилдан ҳозиргача кафедрани педагогика фанлари номзоди, доцент Феруза Раҳматуллаевна Норбоева бошқариб келмоқда.

Ф. Норбоева иқтидорли ёш олима сифатида кафедранинг илмий-услубий, маънавий-маърифий ҳамда илмий-тадқиқот йўналишларида мазмунли ишлар олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида фанлар бўйича ўқув қўлланмалар, монографиялар, юздан зиёд илмий мақола ҳамда илмий маъруза ва тезислар нашр эттирилди. 

Айтиш жоизки, Ф. Норбоева ўз устида мунтазам ишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармасининг гранти совриндори сифатида Хитойнинг Шанхай университетида «Ахборот технологияларни ўқув жараёнига қўллаш» бўйича малака оширган.

Ф. Норбоева хорижий мамлакатларда, хусусан, Германиянинг Бремен, Магдебург амалий фанлар университетларида «Жаҳон иқтисодий инқирози ва ундан чиқиш стратегиялари», «Ўзбекистон ва Германия: сармоя киритиш имкониятлари», «Таълим менежменти» мавзуларидаги халқаро семинарларида иштирок этиб, халқаро ҳамкорлик йўналишига муносиб ҳисса қўшмоқда. 

2016-2020 йилларда олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида «Таълим тизими менежменти» йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган. Феруза Норбоева бошчилигидаги кафедра жамоаси замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда, мулоқот тамойили асосида талабаларнинг тил ўрганишига кўмак беришмоқда. 

Кафедрада айни пайтда Ўзбек тилидан профессор в.б. Н.Ғаффоров, доцент И. Болтаева, М. Айходжаева, Хорижий тил (инглиз тили) фанидан Н. Ибрагимова, И. Ёқубов, Т. Абдумаликова, У. Азимова, С. Шарипова, С. Мустафаева, Ш. Абдурахимова, М. Мухамедова, А. Тўраев, Л. Турсунбоева, Д. Рустамов, Б. Қодиров, Н. Давутбаева, С. Кенжаева, А. Гаффарова, Рус тилидан Р. Ходжиев, Ш. Алиева, З. Халалов, С. Аблақулова, Б. Носирова, Х. Джураева, Т. Ли каби жонкуяр филологлар фаолият олиб бормоқда. 

2020-2021 ўқув йилида кафедра мудири Ф. Норбоеванинг ташаббуси билан талабаларга немис, француз, испан ҳамда корейс тилларини ўргатиш ҳам ташкил этилди. Ёш ва иқтидорли кадрлардан Ш. Собирова (немис тили), М. Ашурова (француз тили), Т.Ли (корейс тили), О.Ачилов (испан тили)лар жалб этилди ва талабалар томонидан зўр қизиқиш билан қабул қилинди. Айнан кафедра ходимларининг маслаҳати ва бевосита ёрдамида талабалар ўз ихтисосликлари бўйича адабиётларни ўқиш ва таржима қилиш, илмий изланишлар олиб бориш ҳамда турли анжуманларда фаол иштирок этиш имкониятларига эга бўлишмоқда.  

Кафедранинг илмий салоҳиятини кўтариш мақсадида Ф. Норбоева раҳбарлигида ёш истеъдодли кадрлар Г. Ботирбекова, Д. Рустамов ҳамда Ш. Собировалар ҳозирда «Устоз-шогирд» тизимида ўқитишнинг рақамли дастурларига асосланиб, спортчи-талабаларга тилларни ўргатишда соҳа атамаларининг ишлатилишига оид илмий-тадқиқот мавзулари устида мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб боришмоқда. 

Университет профессор-ўқитувчиларининг инглиз тили саводхонлигини ошириш, хорижий мамлакатларнинг спорт соҳаси бўйича лойиҳаларига иштирокини таъминлаш, қолаверса, миллий рейтинг тизимда олдинги ўринларни эгаллаш мақсадида кафедра қошида Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ҳамда «Эл-юрт умиди» фонди ҳамкорлигида «Касбий ривожлантириш маркази» очилиши режалаштирилган. Мазкур марказда кафедранинг малакали мутахассислари жалб этилиб, рус ва инглиз тиллари бўйича машғулотлар олиб борилади. 

Шунингдек, кафедрада маданий-маърифий ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонидаги атоқли шоир ва ёзувчилар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуаларининг тарихи, бу сиймоларнинг миллатимиз мустақиллиги учун қилган фидойилигини, ижодини ўргатиш мақсадида университетда таҳсил олаётган талабалар томонидан ўзбек, рус ва хорижий тилларда қисқа митражли видеороликлар тайёрлаш ҳам режалаштирилган.

Кафедра олдида турган яна бир муҳим масала – талаба-ёшларнинг кўпроқ фойдаланадиган интернет ва ижтимоий тармоқларда тилимизнинг бутун жозибасини кўрсатувчи ўзбек тилининг компьютер дастурларини, онлайн дарсликлар, атамаларнинг электрон луғатини яратиш ҳисобланади. Бундан ташқари тегишли вазирликлар билан келишган ҳолда «Қизиқарли бадантарбия» ёки «Соғломжон – полвонжон» рукнида ўзбек, рус, инглиз, немис тилларида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва мустақил ўрганувчилар учун жисмоний тарбия дарсларининг услубий ишланмаларини тайёрлаш, талабалар ўртасида китобхонликка бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида турли шиорлар остида маънавий тадбирлар ўтказиш кафедранинг истиқболдаги мақсадли режаларидан саналади. 

ЎзДЖТСУ Хорижий тиллар кафедраси томонидан берилган маълумотлар асосида 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг