UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

04 ноя 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гэтжи Пэдди Пимблетга ундан олдин чемпионлик жанги берилса, UFC’дан кетишга ваъда берди

Ҳозирда енгил вазн рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган Жастин Гэтжи агар ўзидан бир поғона пастда бораётган Пэдди Пимблеттга чемпионлик жанги берилса, фаолиятини ҳатто якунлашини айтмоқда.

Жастин айнан шундай таҳдид билан UFC раҳбарларига "салом" йўллаган. Мабодо британиялик Илия Топуриянинг навбатдаги рақибига айланса, UFC’ни тарк этиб, фаолиятини якунлашга ваъда бермоқда. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдел-Азиз хабар берди.

"Жастин Гэтжи ҳар доим ўз сўзида туради, - деди Абдулазиз Submission радиосига берган интервьюсида. - Агар Пэддини олдинга ўтказиб юборишса, у фаолиятини якунлайди ва UFC’да бошқа ҳеч қачон жанг қилмайди - бунинг содир бўлишига ишонаман. Аммо UFC - бу бизнес! Пэддига қарши ҳеч нарса йўқ, у ажойиб томошабоп жангчи, лекин унинг сўнгги учта рақиби умумий ҳисобда 13 та мағлубиятдан иборат серияни давом эттирган. Жастин Гэтжи рейтингда ундан олдинда, Жастин UFC учун кўп иш қилган. Пэдди Пимблетт Гэтжидан ўзиб кетиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун UFC учун нима қилди? Агар буларнинг барчаси соф шоу-бизнес бўлса, майли, Пэдди бўлсин. Аммо хизматлари муҳим бўлса, чемпионлик жангини Жастин Гэтжига беринг".

"Гэтжидан олдин чемпионлик жангини олишга лойиқ бўлган ягона инсон - Арман Царукян, - дея қўшимча қилди менежер. - Агар бу имкониятни бошқа жангчига беришса, бу адолатсизлик бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Пэдди Пимблетт чемпион Илия Топуриянинг навбатдаги рақиби бўлиши ҳақида хабар берган манбалар бундай танловни британияликнинг юқори медиаси билан изоҳламоқда: ушбу жанг январь ойида UFC’нинг биринчи турнирида Paramount компанияси билан шартнома доирасида ўтказилиши режалаштирилган. Лига раҳбарияти дарҳол янги платформага имкон қадар кўпроқ томошабинларни жалб қилмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг