UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 18:10Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон шахматчиларининг иккинчи кунги ўйинларидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

04 ноя 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян — Махачев билан биринчи жанг ҳақида: "Балки ўша пайтда ғалаба қозонганимда, кибрга берилиб кетардим"

Арман Царукян Ислам Махачев билан бўлиб ўтган илк жанги ҳақида гапирди.

— Келинг, фаолиятингизда жиддий роль ўйнаган инсон ҳақида гаплашамиз. Бу — Ислам Махачев. У билан сиз биринчи марта UFC’да тўқнашгансиз. Ўша жангни ҳозир қандай эслайсиз, у сизга қандай муҳим сабоқ берган?

— Ҳа, муҳим сабоқлар... Энг муҳими — реванш олиб, ғалаба қозониш мотивациясини берди. Мана шу мен учун асосий сабоқ бўлди. Балки ўша пайтда ютганимда, ўзимга ишониб, кибрга берилиб кетиб, кейинги жангларни ютқазардим.

Мен ўшанда жуда иштиёқли эдим, кўп машқ қилардим. Январь ойида реванш бўлиши керак эди, лекин белимни жиддий жароҳатлаб олдим ва жангга чиқа олмадим. Энди кўрамиз, Махачев қанча давом этади.

Агар мен январь–февралда UFC чемпиони бўлсам, у эса 77 кг вазнда чемпионликни олса, эҳтимол, "супер-жанг" ҳам ташкил қилиш мумкин бўлар, – деди UFC енгил вазн тоифасидаги жангчи Арман Царукян.

Эслатиб ўтамиз, Царукян ва Ислам Махачев ўртасидаги жанг 2019 йил апрель ойида Санкт-Петербургдаги UFC турнирида бўлиб ўтган. Махачев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг