21 июл 10:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяо - Турман чемпионлик жанги тўлиқ 12 раунд давом этди
Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги MGM Grand аренасида ёз фаслининг энг муҳим бокс оқшоми якунланди.
Кечанинг марказий жанги саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо ҳамда ярим ўрта вазнда WBA йўналиши чемпиони америкалик Кит Турман ўртасида бўлиб ўтди.
Чемпионлик жанги тўлиқ 12 раунд давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Ҳакамлардан икки нафари Пакьяонинг, бири Турманнинг ғалабасини таъминлади. Мэнни Пакьяо ярим ўрта вазнда WBA чемпионига айланди.
Ҳавола :
Фикрлар