UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0

06 мар 15:53
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди

Суперлига-2019 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Мазкур икки клуб халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Осиё Чемпионлар лигасини муваффақиятли бошлаган жамоаларимиз илк турда 1 дуранг ва 1 ғалаба қайд этишди. “Локомотив” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг қайд этди.

Қайд этиш жоизки, келаси ҳафтада ҳам мазкур жамоалар халқаро майдонда расмий учрашувларини ўтказади. “Локомотив” 11 март куни Қатарда “Ал Райян” меҳмони бўлса, “Пахтакор” уйда 12 март куни Саудиянинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ҳар икки жамоамизнинг ОЧЛ доирасида 1 ҳафта давомида 1 та сафар ва 1 та уй ўйини ўтказиши, мазкур ўйинлар оралиғида футболчиларнинг жисмонан толиқмасдан, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида “Пахтакор” жамоасининг мурожаатига асосан Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март – захира кунига кўчирилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг