UZ

10 май 16:04
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўйинида мухлислар учун ифторлик ташкил этиб берилади

Эртага Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

Мухлисларни чемпионат пешқадами ва учинчи ўриндаги жамоа ўртасидаги шиддатли баҳс кутмоқда. Собиқ футболчилар Шота Арвеладзе Андрей Канчельскиснинг ўзаро тўқнашуви. 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатининг барча мавсумларида иштирок этаётган иккита клуб ўртасидаги ўйин.

Ўйин эртага соат 19:45да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланади. Айни пайтда Рамазон ойи давом этмоқда ва Тошкентда 11 май куни 19:30да ифторлик вақти бўлади.

"Пахтакор" клуби маъмурияти бу ўйинга келадиган рўзадор мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида уларга бепул ифторлик ташкил этиб беришга қарор қилди. Шу боис эртага ўйинга бориб, ифторликни қаерда қиламан деб бош қотиришга ҳожат йўқ. "Пахтакор"га келинг, бемалол ифторлик қилинг ва Суперлиганинг марказий ўйинларидан бирини стадионнинг ўзидан томоша қилинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг