UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Нойер "Сантьяго Бернабеу"да рекорд ўрнатди 0 19:12Таэквондо бўйича ёшлар терма жамоамизнинг Тошкент мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 18:53Спорт курашлари. Алишер Ғаниев Осиё чемпиони, Шаҳзод Қўчқоровда бронза 0 18:39"Демак, қўлинг соғми? Августда кўришамиз". Иан Гарри Махачевга мурожаат қилди 0 18:17"Насаф" — "Бухоро" учрашуви мезбони алмашди: Ўйин Бухорода ўтказилади 0 17:53Топурия Царукяннинг айбловларига жавоб берди 0 17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0 14:03Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари йўлланмасига эга чиқди 0

07 ноя 07:38
Янгиликлар

Футбол

Пирло фаолиятини якунлади, у мухлислар билан хайрлашди

Теглар :  ИталияПирлоМЛС
Италиялик афсонавий футболчи Андреа Пирло 38 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Ярим ҳимоячи бу ҳақда ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида хабар қолдирди.

“MLS чемпионатидаги сўнгги ўйиним. “Нью-Йорк Сити”даги фаолиятим деярли якунига етиб келди. Шу боис, жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда мухлисларга бир неча йиллик ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаммаси учун раҳмат”, - деди Пирло.

Маълумот учун, “Милан” ва “Ювентус” клубларининг собиқ футболчиси “Нью-Йорк Сити” жамоаси сафига 2015 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Андреа Италия терма жамоаси сафида 116 та ўйинда майдонга тушган. Олти бор А Серия чемпионига айланган. Икки маротаба ЕЧЛда бош мукофот соҳиби бўлган. 2006 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг