UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

04 авг 12:20
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Пляж футболи: Ўзбекистон рейтингда Афғонистондан пастда

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 169 очко билан жаҳон рейтингида 59-поғонани сақлаб қолди. Осиё минтақаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон 11-ўринни банд қилиб турибди. 

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида Эрон термаси 3156 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1730) ва БАА (1418) кучли учликдан жой олди.



ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг дастлабки 15 поғонаси қуйидагича кўриниш олган:

1 (3). Эрон – 3156 очко

2 (8). Япония – 1730 очко

3 (10). БАА – 1418 очко

4 (15). Уммон – 1041 очко

5 (23). Ливан – 726 очко

6 (37). Таиланд – 428 очко

7 (43). Хитой – 315 очко

8 (44). Баҳрайн – 311 очко

9 (47). Вьетнам – 276 очко

10 (52). Афғонистон – 235 очко

11 (59). Ўзбекистон – 169 очко

12 (60). Қатар – 160 очко

13 (70). Малайзия – 102 очко

14 (77). Ироқ – 86 очко

15 (82). Лаос – 76 очко

Изоҳ: Қавс ичида терма жамоаларнинг дунё рейтингидаги ўрни кўрсатилган

Бразилия 4570 очко билан пляж футболи бўйича жаҳон рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди. Португалия 3313 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, Осиё пешқадами Эрон дунё рейтингида кучли учликка кирди.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил август ойидан 2017 йил июль ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг