14 окт 14:57
Янгиликлар
Футбол

Почеттино Мбаппенинг ПСЖда қолишига умид қилмоқда
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоада қолишига умид қилишини билдирди.
22 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Мбаппе қолиши учун клуб барча имкониятни ишга солади. Килианнинг Месси ёки Криштиану даражасида эканлигига шубҳа қилмайман", - дейди Почеттино.
Мбаппе 2021/22 йилги мавсум ПСЖ либосида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Фикрлар