11 ноя 16:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Польшалик боксчи WBO чемпионлик камарини қўлга киритди
АҚШнинг Чикаго шаҳрида Бутунжаҳон бокс суперсерияси (WBSS) чорак финалидан ўрин олган жанг бўлиб ўтди.
Ушбу жанг биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда 32 ёшли собиқ WBO йўналиши чемпиони польшалик Кшиштоф Гловацкий Максим Власовга қарши рингга кўтарилди.
Жангнинг учинчи раундида Власов нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Ўн икки раундлик жанг якунида Гловацкий 118-110, 117-110, 115-112 ҳисобида ғалаба қозониб, вақтинчалик WBO чемпионлик камарини қўлга киритди.

Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар