UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

19 мар 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Порье Махачевни ортиқча вазнда айблади

Америкалик аралаш яккакураш устаси Дастин Порье 2024 йил енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев унга қарши жангда 86 кг вазнга эга бўлганини айтди, аммо россиялик буни дарҳол рад этди.

Махачев 2024 йил июнь ойида ташкил этилган енгил вазн тоифасидаги (70,3 кг гача) жангнинг бешинчи раундида Порьени бўғиш усули билан мағлуб этганди.

"Ислам ўша жангда гавда жиҳатидан каттароқ эди, - деди Порье Жо Роганга берган интервьюсида. - Яқинда UFC’даги Хантер Кэмпбеллнинг офисида бўлдим. Уларда жанг куни барча турнир иштирокчиларининг вазн кўрсаткичлари бўладию, аммо уларни эълон қилишмайди. Лекин бу маълумот уларда аниқ бор".

"Биз Ислам билан жангим ҳақида гаплашдик ва у менга унинг вазни қанча эканлигини айтди. Бу тентаклик. Унинг вазни 86-87 кг. Мен эса 80 кг эдим", - дея қўшиб қўйди Порье. - Ўшанда мен унга қараб, елкасидаги томирларни ва бошқа жисмоний тарафлама устун жиҳатларни кўрдим ва бу йигитнинг қанчалик улканлигини англадим".

Аммо Ислам Махачев бу "айбловлар"ни рад этиб, ўзининг телеграм каналида жангда ҳеч қачон 80 кг дан ортиқ вазнга эга бўлмаганини ёзди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг