25 дек 10:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Поветкин жарроҳлик столига ётди
Супероғир вазн тоифаси вакили Александр Поветкин жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.
Боксчининг менежери Дмитрий Ивановнинг хабар беришича, Поветкиннинг ҳар иккала қўл тирсаги операция қилинган ва у январь ойининг охирларидан машғулотга қайтади.
Поветкин ўзининг навбатдаги жангини режалаштирилганидек, апрель ойида ўтказади. Ўша оқшомнинг марказий жангида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа рингга кўтарилади. Поветкин айнан Жошуага имкониятни бой берган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар