UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

20 апр 17:49
Янгиликлар

Бошқалар

Пойтахтимизда жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун спорт марафони ташкил қилинди

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси имконияти чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётга қизиқишини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори бунда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ паралимпиячиларимиз халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда, Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.

Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатлари ва коллежи тарбияланувчилари ўртасида паралимпия спорт турлари бўйича бир қатор спорт мусобақаларини ўтказмоқда.

Жумладан бугун, Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида 100-сонли имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернати ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида спорт марафонини ўтказилди. Мазкур марафонда 80 нафарга яқин бола совринли ўринлар учун куч синашди.

Мусобақа давомида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болажонларга билдирган тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар. Тадбир cўнгида мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг