UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

11 июн 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Президент Кубоги”. Еттита медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик+ФОТО

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Президент Кубоги” нуфузли мусобақаси якунланди.

Дунёнинг 15 давлатидан 150 нафардан зиёд боксчилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун рингга кўтарилишди. Умумий иштирокчилар сонининг бешдан бири, яъни 35 нафари мезбон боксчилар ҳисобига тўғри келди. 

Ҳар бир вазнда 3-4 нафардан қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. Бу эса уларнинг медалларни қўлга киритишдаги имкониятини кескин ошириб юборди. Кейин ҳакамлар ҳам бизнинг боксчиларга қарши кечган жангларда очиқчасига мезбонларга ён босишди. Бу эса якуний натижага таъсир ўтказмай қолмади. 

Қозоғистон терма жамоаси 10та вазн тоифасидан 8тасида олтин медални қўлга киритди. Қолган икки вазннинг бирида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев, яна бирида эса россиялик Габил Мамедов чемпион бўлди. Аслида Мамедовга қарши жангда ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов ғалаба қозонган эди. Лекин бу сафар ҳам ҳакамлар катта саҳнага чиқишди. 

Якунда 1та олтин, 2та кумуш, 4та бронза, жами 7та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бизга нисбатан битта бронза кам жамғарган Россия терма жамоаси кучли учликка якун ясади. 

Терма жамоамиз делегацияси бугун соат 17:45да Тошкентга қайтиб келади.  

Ғолиб ва совриндорлар. Эркаклар

49 кг

I Темиртас Жусупов (Қозоғистон)

II Жомарт Ержан (Қозоғистон)

III Лалбиаккима Нутлаи (Ҳиндистон), Василий Егоров (Россия)

52 кг

I Ануар Музаппаров (Қозоғистон)

II Ладон Роген (Филиппин)

III Баба Рюсеи (Япония), Сивах Сахин (Ҳиндистон)

56 кг

I Қайрат Ералиев (Қозоғистон)

II Дюк Рейген (АҚШ)

III Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон), Ильяс Сулейменов (Қозоғистон)

60 кг

I Габил Мамедов (Россия)

II Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон)

III Ерденбат Ценбаатар (Мўғулистон), Закир Сафиуллин (Қозоғистон)

64 кг

I Бекдаулет Ибрагимов (Қозоғистон)

II Икболжон Холдаров (Ўзбекистон)

III Вуттичай Масук (Таиланд), Алиёр Норалиев (Ўзбекистон)

69 кг

I Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

II Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)

III Маҳмуд Ғоипов (Ўзбекистон), Арди Сэйлом (Таиланд)

75 кг

I Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

II Ерик Алжанов (Қозоғистон)

III Исроил Мадримов (Ўзбекистон), Адам Чартои (Швеция)

81 кг

I Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон)

II Бек Нурмаганбет (Қозоғистон)

III Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон), Имам Хатаев (Россия)

91 кг

I Абзал Куттибеков (Қозоғистон)

II Садам Магомедов (Россия)

III Василий Левит (Қозоғистон), Антон Пинчук (Қозоғистон)

+91

I Камшибек Кункабаев (Қозоғистон)

II Максим Бабанин (Россия)

III Айболди Дауренули (Қозоғистон), Нурлан Сапарбай (Қозоғистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июн 16:04:02
tohir
Тошкент аэропортига келишадими
   
11 июн 12:42:06
Мистер Джокер
Isroilga 100foiz noxaqli buldida bulmasam 1chi urinda buliwimiz keregidi isroilga 75 kgda mos raqib yuq isroil chempioni shu vesdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг