07 июн 09:34
Янгиликлар

Президент Кубоги. Мадримов ва Абдурасулов қозоғистонлик боксчиларни мағлуб этишди
Ушбу мамлакат Президенти Кубоги учун турнир бу йил олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Санкт-Петербургдаги турнирдан тўғри Қозоғистонга етиб келган чарм қўлқоп усталаримиз Астанадаги ушбу мусобақани ҳам муваффақиятли бошлашди.
Питердаги таркибдан биргина Баҳодир Жалолов Қозоғистондаги мусобақага келмаган. Қолган барча чарм қўлқоп усталаримиз медаллар учун курашга шайлар. Астанадаги турнирда 15 давлатдан жами 170 нафар боксчи иштирок этяпти.
-60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов ёшлар ўртасида Осиё чемпиони қозоғистонлик Саматали Толтаевни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бугун Шунқор чорак финал жангида филиппинлик тажрибали боксчи 29 ёшли Чарли Суарезга қарши рингга кўтарилади.
-75 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Исроил Мадримов ҳам илк жангида мезбонлар вакилидан устун келди. У Толешга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0 (30:27, 30:27, 30:25, 30:26, 30:26).
Фикрлар