UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0

09 янв 15:05
Янгиликлар

Футбол

Президент ёш болакайни "Бунёдкор"да ўйнаш истагини амалга оширди

Теглар :  Бунёдкор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янгийўллик ёш болакайнинг орзусини амалга оширди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди. Унда Шавкат Миромонович «Файзли» маҳалласида истиқомат қилаётган ахоли билан учрашиб, турли хил масалаларда суҳбатлашди. Суҳбатдошлардан бири, ёш болакай Комилжон Исмоилов Президентимиз билан мулоқотда  орзуси «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди. Шавкат Мирзиёевнинг болакайга «орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер», дея ишонч билан таъкидлаши, ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашди.

Шундан сўнг, «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳри «Файзли» маҳалласида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни «Бунёдкор» футбол мактабига таклиф этди. Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди.

- Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимни янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида «Бунёдкор» академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим «Бунёдкор»нинг ашаддий ишқибозиман! Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан. Менга «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилиндим. Энди бор этиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг